ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…


КАККУ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1. Какку ўзи учун ҳеч қачон ин қурмайди. Ўзга қушлар инига тухум қўяди.

2. У дарахт шохида қанотларини туширган ва думини кўтарган ҳолда, танаси горизонтал тарзда ўтиради.

3. Каккунинг узунлиги 32-34 см, қанотлари ёйилган ҳолда 55-65 см, вазни эса 80-190 граммни ташкил этади.

4. Йилнинг асосий қисмини какку бегона кўзлардан беркинган ва сукут сақлаган ҳолда ўтказади. Баҳор ва ёзнинг дастлабки кунларида урғочи каккулар шовқин кўтаришга тушади. Аммо бу шовқинни эркагидан бошқа ҳеч ким эшитмайди.

5. Фақат эркак каккуларгина ку-кулайди. Шунда ҳам урғочисини никоҳ мавсумига чақирганда товуш чиқаради.

6. Африканинг тропик ўрмонларида яшовчи каккулар ўзи учун албатта ин қуради.

7. Ёши улуғ какку бир соатда 100 тадан зиёд қумурсқани еб битиради.

8. Урғочи какку бир мавсумда 25 тагача тухум қўяди. Аммо уларнинг 5-6 тасигина яшаб қолади.

9. Эндигина тухумдан чиққан, ҳали кўзи очилмаган, кар какку полопони ўзга қуш инидаги тухумларни онаси ташлаган тухумларга алмаштириб қўя олади. Ўзга қушнинг тухумларини у индан пастга ташлаб юборади.

10. Каккуга чаённинг заҳри умуман таъсир ўтказмайди.

11. Какку қишни Африкада ўтказади. Кетишдан олдин у имкон доирасида вазнини ошириб олади. Йўл қурмағур олис-да.

12. Какку тўхтамасдан, дам олмасдан 3600 километр йўлни босиб ўта олади.

13. Ёввойи табиат қўйнида какку нари борса 10 йил умр кўради.

14. Биринчи апрел бутун дунёда кулги куни деб аталган-а? Шотландияда эса бу кунни «Какку куни» деб аташади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади