ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

 БЎРИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1. Бўрининг эшитиш имкониятлари шу қадар кенгки, 7-8 километр узоқликдаги товушни ҳам аниқ эшитиб туради.

2. Бўри ҳам ўлакса ейди. Аммо доим эмас. Қачонки оч қолса, емиш топа олмаса, ўлаксани ейишга мажбур бўлади.

3. Бўрининг ёлғиз юргани у қадар хавфли эмас. Тўдасидан қўрқиш керак.

4. Янги туғилган бўривачча 500 грамм вазнга эга бўлади.

5. Қизил бўрилар тулкига шу қадар ўхшайдики, кўпчилик уларни бир-биридан ажратишга қийналади.

6. Ҳатто, тутқунликда катта бўлса ҳам бўри ҳеч қачон қўлга ўрганмайди.

7. Оч ҳолда бўри 5-7 кунгача яшай олади.

8. Бўрининг эркаги ҳам, урғочиси ҳам ўзига жуфтни бир марта танлайди. Ҳатто, жуфти ўлиб кетган тақдирда ҳам у ҳеч қачон бошқасига қарамайди. Садоқатни бўридан ўрганиш керак экан.

9. Бўри сувда сузишни ёмон кўради. Аммо тўғри келиб қолса, бу ишни аъло даражада уддалайди.

10. Агар бўри оч бўлса, бир мартада 8-10 кило емишни паққос туширади.

11. Янги туғилган бўриваччалар маълум муддат кўр ва кар ҳолатда яшайди.

12. Қора бўри ит ва бўрини чатиштириш натижасида пайдо бўлган.

13. Бўри галаси 30-40 та аъзодан иборат бўлади.

14. Бўрилар тунги ҳаёт тарзини кечиради. Галаси билан улар бир кечада 70-80 км йўл боса олади.

15. Агар икки бўри галаси рўбарў келса, бу учрашув албатта шафқатсиз жангга сабаб бўлади. Лекин фақат гала етакчиларигина жанг қилади. Қай бири енгилса, галаси билан жимгина ортга чекинади.

16. Бўрилар етакчиси ҳамиша галанинг олдида думини баланд кўтарган ҳолда ҳаракатланади.

17. Бўрининг мияси ҳажми итларникидан 30 фоизга каттароқ бўлади.

18. Бўрининг ўртача вазни 80-90 килограмм атрофида бўлади.

19. Бу ҳайвон тури 4-5 метр юқорига сира қийналмасдан сакрай билади.

20. Бўрининг юнги икки қаватдан иборат. Ички қавати иссиқликни ўзида сақлаб турса, устки қатлам намликни нари суриб, ичкарига киришига йўл қўймайди.

21. Бўри югурганда соатига 60-65 км тезликка эга бўлади.

22. Янги туғилган бўри боласининг кўзлари мовий бўлади. Орадан бир неча ой ўтгачгина жигарранг тусга киради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади