» » Алишер Қодиров Тошкентда қайта таъмирланган босқинчилар бутхонасидан маъно излади

Алишер Қодиров Тошкентда қайта таъмирланган босқинчилар бутхонасидан маъно излади

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров Тошкентда қайта тикланган Георгий Победоносец бутхонаси ҳақида муносабат билдирди:

Тарих - ўтган кун. Ундан заифлар қўрқади. Ўтган кунлардан кутиладиган ягона манфаат - хулосадир. Хулосани ўқиш-ўрганиш билан қилса бўлади, лекин энг самарали хулоса учун кўзда кўриш, қўл билан ушлаш яхшироқ. Музейлардан мурод шунда!

Бу қабрни таьмирланганлигида фойда бор. Бу ерга фарзандларингизни олиб боринг. Кўрсатинг ва эсланг! Қачонлардир бизни босиб олишган ва ғуруримизни, юртимизни топташган. Тартиб билан тизиб қўйилган замбаракларнинг ўқини қўл билан ушлаб кўришсин. Арзимас чақага тайёрланган қўрғошин қуймаси ва замбаракларни душманлардан каррасига кўпроқ сотиб олиш учун тилласи бўлиб туриб белкурак ва найза билан ҳимояланган озодлик... Талон бўлган миллат ва хонавайрон бўлган юрт. Илмсизлик, тадбирсизлик, парокандалик, танга учун сотилган шарафсиз, хиёнатчи “ўзимизникилар”...  Заиф юрт, заиф бошқарув, заиф жамият.  

Бугун хатоларни такрорламаслик учун кечани таҳлил қилиш, хулосаларни тўғри чиқариш керак. Олимларимиз ихтиро қилишсин, талабаларимиз илм олишсин, тадбиркорларимиз серҳаракат бўлишсин, давлат хизматчилари фидойи ва ҳалол бўлсинлар. Оилаларимиз мустаҳкам бўлсин, фарзандларимиз соғлом ва ғурурли тарбия кўрсинлар. Ҳар биримиз ишимизни масьул ва маромида бажарайлик.

Шунда биз ҳам Амир Темурни Олтин Ўрдага якун ясаб, тарихни янги ўзанига асос солган майдонларига бориб эслатмалар тикамиз. 

Мамлакат ва миллатни беҳуда ва бефойда шовқин билан эмас, қайноқ юрак ва совуқ тафаккур билан асрашни ўрганишимиз керак!

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР