» » Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?

Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?

1 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Дорихоналарда коронавирусдан ҳимоя қиладиган қиммат бейдж (вирус блокатор) сотилмоқда. Айтишларича, у 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилармиш. Бейдж — сотиб олишга арзийдими?
Вируслар блокатори — Японияда кашф қилинган индивидуал бейдж, ҳозирги вақтда уни Россия компаниялари ҳам ишлаб чиқармоқда. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ҳамда бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Афсуски, бундай баёнотлар бейджлар ҳақиқатан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаган. Диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни пластик ёки қоғозга киритиш эмас, балки сепиш керак. Бундан ташқари, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишган, ишлаб чиқарувчилар эса барча мавжуд микроорганизмлардан 99 фоизга ҳимоялашини айтишмоқда.

23 июнь куни коронавирусга тест топширганман, ҳалигача жавоби келмади. Маълумотнома берилмайдими? Ишга киришим керак.
Коронавирусни аниқлаш учун олинган таҳлил мусбат чиққанда сизни албатта клиникага олиб кетган бўлишарди. Демак, таҳлил манфий чиққан. Агар ишхонага ёки бошқа манзилга топшириш учун маълумотнома керак бўлса, таҳлил топширган жойга паспорт билан мурожаат қилишингиз зарур ва маълумотнома етказиб берилади.

Ўзбекистонда ПЗР тестлар фақатгина коронавирус қўзғатувчисини аниқлайдими ёки грипп ва бошқа инфекцияларни ҳам аниқлаши мумкинми?
ПЗР тест диагностикаси нафақат коронавирусни текширади, балки барча вирус ва бактерия қўзғатадиган юқумли касалликларни аниқлаб беради. Коронавирус ва грипп касаллиги ўхшаш, аммо фарқли томонлари ҳам кўп. Грипп қўзғатувчисини ҳам ПЗР усули билан аниқлаб ажратиш мумкин.

Коронавируснинг енгил даражаси билан касалланган беморларнинг уйда даволаниши мумкинлиги ростми?
Ҳақиқатан, 5 июлдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашнинг янги тартиби жорий қилинади. Беморлар уч тоифага бўлинади:

  • коронавирус инфекциясининг енгил даражаси билан касалланган беморлар (касаллик аломатларисиз);
  • коронавирус инфекциясининг ўрта даражаси билан касалланган беморлар (юқори тана ҳарорати)
  • оғир даражадаги беморлар.


Ўрта даражадаги ва касаллик аломатлари бўлмаган беморларга шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ва зарур шарт-шароит мавжуд бўлганда уй шароитида даволанишга рухсат берилади. Енгил даражадаги ва касаллик аломати бўлмаган беморлар 10 кун ичида инфекциянинг клиник белгилари кузатилмаса, касалхонадан чиқарилади.

Вирус тасдиқланган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар 14 кунлик карантинни уйда ёки меҳмонхонада ўтказишлари мумкин.
ИИВ, Миллий гвардия ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари уй шароитида даволанаётганларни назорат қилишади. Қоидабузарлар жавобгарликка тортилади

Коронавирусга олинган таҳлил натижаси мусбат бўлса, асосий қон таҳлили неча кун ичида олинади?
Бирламчи ПЗР таҳлил натижаси мусбат чиқса, фуқаро карантинга эмас, яккаланишга олинади ва шу куннинг ўзида таҳлил такроран референс, яъни эксперт лабораторияга топширилади. Лаборатория хулосасига кўра якуний ташхис тасдиқланади ва бемор бўйича қарор қабул қилинади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР