Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Фото
  3. Ит мучалида туғилганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?

Ит мучалида туғилганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?

Cана : 08-01-2019   /   Фото, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 178

Ит мучалида туғилганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?

 

Ит: (1910, 1922, 1934, 1946, 1958, 1970, 1982, 1994, 2006, 2018 йй)

УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил ит мучалида таваллуд топганларга хотиржамлик ва муаммолар кам бўлишидан дарак бермоқда. Ишдами, шахсий ҳаётдами, муаммоларни қисқа фурсатда бартараф этиш имконига эга бўласиз.

Агар оилалиларнинг бири ит мучалида туғилган бўлса, билсинларки, 2019 йили бу оилада янги меҳмон дунёга келади. Йил давомида пулдан қийналишни хоҳламасангиз, январданоқ пул йиғишни бошланг. Зарарли одатлардан воз кечинг. Фаол ва соғлом ҳаёт тарзини бошланг. Оиласизларнинг аксарияти тўнғиз йили охирига бориб уйланишлари, турмушга чиқишлари кутилади.

САЛОМАТЛИГИ
2019 йили ҳам ҳар доимгидек саломатлигингиз ҳақида қайғуришдан тўхтаманг. Увс цхлаш, тоза ҳавода сайр қилмаслик, доимий тарзда асабийлик ҳолатида бўлиш кўнгилсизликларга олиб келади.

Сизни безовта қилиши мумкин бўлган асосий хасталик ҳам ошқозон-ичак ва асаб тизими ҳисобланади. Шунинг учун вақтида ухлашга, кўпроқ дам олишга ҳаракат қилинг.

Жисмоний зўриқишлар 2019 йили меъёрдан ошмаса, албатта саломатликни тиклашда ёрдам беради. Спорт, айниқса, сузиш машқлари, велосипедда сайр ит мучали вакилларига доимий ҳамроҳ бўлиб қолиши зарур.

АЁЛЛАР
Ит мучалида таваллуд топган аёллар дунёдаги энг садоқатли ва меҳрибонлар ҳисобланади. Бундан ташқари, улар ҳақиқатпарвардирлар. Аммо тўнғиз йилида ҳаддан зиёд ҳақиқат излашингиз, бошқалардан адолат талаб қилишингиз ўзингизга зиён етказиб қўйиши мумкин.

Йил давомида севимли хоббингизга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Агар хоббингиз бўлмаса, қидириб топинг. Фақат даромад келтирадиганини топинг. Оилали аёллар ҳаёти худди эртаклардагидек кечади. Сиз жуфтингизнинг қайноқ муҳаббатидан завқ олиб яшайсиз.

ЭРКАКЛАР
2019 йил ит мучалида туғилган эркаклар учун фақат яхшиликларни ваъда қилмоқда. Кимдир анчадан бери шахсий бизнесини очиш орзусида яшаган бўлса, тўнғиз йилида имкониятларнинг барча эшиклари очиқ бўлади. Ижодкорлар ҳаёти ҳам кутилганидан-да, яхшироқ, унумлироқ кечади.

Шахсий ҳаётда эса доимо эмоцияни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Бу нафақат оилали, балки ёлғизларга ҳам фақат зиён етказади. Оиласизлар янги йил мобайнида албатта бахт қасрининг калитини қўлга киритишади. Йил бўйи атрофдагилар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Ҳазил-мутойибага кенг ўрин беринг.

Манба: Hordiq.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!