Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Фото
  3. Қирғизистонда хитойликларга қарши намойиш бўлиб ўтди (фото)

Қирғизистонда хитойликларга қарши намойиш бўлиб ўтди (фото)

Cана : 09-01-2019   /   Фото, Дунё   /   кўрилди: 100
Бишкекнинг марказий майдони Ала-Тоога Қирғизистондан хитойлик ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбориш талаби билан бир неча юз киши чиқди.

Намойишчилар, шунингдек, ҳукуматдан Хитойдаги "сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”да ушлаб турилган қирғизларнинг озод этилишида кўмак кўрсатишни талаб қилишган деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
"Республикамизда бир неча юз ва балки ундан кўпроқ хитойлик ноқонуний равишда қолмоқда. Улар бозорларда, тоғ-кон ва бошқа соҳаларда ишлайдилар. Биз уларнинг депортация қилинишини талаб қиламиз”, деб айтган намойишчилардан бири.
Намойишчилар агар ҳукумат уларнинг талабларини инобатга олмаса, унда 17 январда яна шундай талаблар билан намойиш ўтказишларини айтишган.
Аввалроқ Хитой шимолидаги Синьцзян-Уйғур мухтор округида маҳаллий аҳоли (уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар, ўзбеклар) "қайта тарбиялаш”га жўнатилаётган сиёсий лагерлар фаолият юритаётгани маълум қилинган. 2018 йилда бундай "тарбияланувчилар” сони 1 миллионга яқинни ташкил қилган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!