Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Фото
  3. Instagram’да оддий тухум жаҳон рекордини ўрнатди

Instagram’да оддий тухум жаҳон рекордини ўрнатди

Cана : 14-01-2019   /   Фото, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 104

Оқ фонда турган оддий тухумнинг сурати Instagram’да лайклар сони бўйича рекорд ўрнатди. 

 


10 кун давомида сурат 25 миллиондан зиёд тасдиқловчи реакцияни йиғиб, оммабоплик бўйича Кайли Женнернинг янги туғилган қизи фотосуратидан ўзиб кетди. Бу ҳақда BuzzFeed хабар бермоқда.

 

Рекордчи пост муаллифи - етакчини ортда қолдириш мақсадида атайин world_record_egg тухум аккаунтини яратган аноним. «Келинг, жаҳон рекордини биргаликда ўрнатамиз ва энг кўп лайк қўйилган Instagram’ни яратамиз. Кайли Женнернинг (18 миллион) ҳозирги рекордини янгилаймиз», - дея чақириқ билан чиққан профиль муаллифи 4 январь куни.

Аввалига, лайклар сонининг ўсиши тезкор бўлмаган. Бироқ, унга кўпчилик ОАВ эътибор қаратганидан сўнг, 13 январга келиб 13 миллионлик кўрсаткич ортда қолди ва ўсиш давом этяпти.

Рекорд ўрнатган сурат муаллифи ўз шахсини очиқламаяпти. У ўзини Буюк Британиядан Генриетта лақабли товуқ деб таништирмоқда. Генриетта тухумни Юджин деб атаган.

Instagram аввалги етакчиси, Ким Кардашьяннинг синглиси Кайли Женнер товуқ муваффақиятига тезда муносабат билдирди. У @kylies_snapchat мухлислик аккаунтидан видео билан бўлишиб, унда қизиб турган асфальт устида тухум қовуришга ҳаракат қилган.

Аввалроқ, япониялик миллиардер Юсаки Маэдзава январь ойида Twitter’да рекорд ўрнатганди. Унинг 10 нафар тасодифий микроблогерга 100 млн иена тарқатиш ҳақидаги пости икки кун ичида беш миллиондан ортиқ ретвит йиғди. 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!