Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Фото
  3. Ўзбекистонда гиламдўзлик музейини яратишнинг аҳамияти ва истиқболлари

Ўзбекистонда гиламдўзлик музейини яратишнинг аҳамияти ва истиқболлари

Cана : 02-11-2018   /   Фото, Маданият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 86

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан "Ўзбекистонда гиламдўзлик музейини яратишнинг аҳамияти ва истиқболлари” мавзусидаги кўргазмага бағишланган брифинг ўтказилди.

 

Брифингда партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов баёнот берди. Партия раҳбари ўз сўзида таъкидлаганидек, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси миллий тикланиш масаласига алоҳида эътибор қаратади. Миллий тикланиш - миллий ўзлик англаш демакдир. Миллий ўзликни англаш мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутади.

b2c2b69f3f2aacdc818bd475f350dcb9.jpg

Миллий ўзликни англаш тарихни ўрганишдан бошланади. Ўзининг миллий давлатчилик, миллий маданият ва маънавият тараққиётининг тарихий тажрибасини ўзлаштирмаган халқ миллий тикланишга қодир эмас. Миллий ўзликни англаш ва миллий тикланиш орқали биз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли ҳал эта оламиз.

photo_2018-11-01_16-23-43.jpg

Гиламлар, гиламдўзлик санъати ҳам xaлқ амaлий безaк сaнъaти, ҳунармандчиликнинг кенг тaрқaлгaн тури ҳисoблaниб, кўп aсрлик миллий aнъaнa вa узoқ тaриxгa эгa. Миллийлигимизни ўзида акс эттириб турувчи халқ амалий санъати намуналари келажак авлодни миллий тарихимиз билан таништиришга, гиламларимизда акс этган миллий қадрият ва руҳият ўзлигимизни англаш ва намоён этишга  хизмат қилади.

Гиламдўзлик мамлакатимиз ҳудудида қадимдан ривожланган. Ушбу ҳунармандлик тури юртимизда кенг тарқалган бўлиб, айни пайтда у билан корхоналардан ташқари  қарийб 30 минг уй хўжалиги шуғулланади. Бугунги кунда асосан Фарғона водийси, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида анъанавий мактаблар сақланиб қолган.

Гилам тўқиш санъати асрлар давомида наслдан наслга ўтиб келмоқда. Классик ўзбек гилами – бу тор йўллик дастгоҳда алоҳида тасмалар шаклида тўқилган, сўнг эса яхлит мато сифатида тикилган гиламдир. Унинг безаклари – бу чўлда яшовчи аҳолининг дунёқараши билан боғлиқ белгилар ва рамзлардир. Энг бежирим ва безаги бўйича чиройлиги бу туксиз гиламлар бўлиб, улар кохма, терма, гаджарлар, тақир, сумах, беш-кашта, каштачилик усулида -  энли-гилам ва қиз-гилам ҳисобланади.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ҳунармандликнинг кенг тарқалган тури – гиламдўзлик анъаналарини сақлаб қолиш, ривожлантириш, уни авлоддан-авлодга бус-бутун етказиш, соҳани кенг тарғиб қилиш ва янада кенгайтиришни бугунги кундаги муҳим вазифалардан бири, деб билади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий партия ташкилотлари томонидан бугунги кунда юртимиз музейлари, миллий ҳунармандлик, халқ бадиий ва амалий санъати билан шуғулланувчи фуқаролар қўлидасақланиб келаётган ана шундай ноёб гиламлар ҳақида маълумотлар тўпланди. Улар санъатшунос мутахассислар иштирокида ўрганилди.

photo_2018-11-01_16-26-05.jpg

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, юртимизда кўплаб миллий гиламдўзликнинг ноёб намуналари мавжуд. Ўзига хос услубга эга гиламчилик мактаблари шаклланган. Аммо улар ҳудудларимизнинг ҳар бурчакларида тарқоқ ҳолда сақланмоқда. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси узоқ тарихга эга ушбу ҳунар турини ривожлантириш, унинг ўзига хос тур ва намуналарини асраб-авайлаш, янада  бойитиш, юртдошларимиз ва хорижий сайёҳларга кенг тарғиб қилиш мақсадида уларни бир жойга тўплаб, алоҳида музей ташкил этиш таклифини билдирмоқда.

Бу борада дунё тажрибаси ҳам ўрганилди. Гиламдўзлик мактаблари шаклланган Эрон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистонда бугунги кунда ушбу соҳани янада ривожлантириш, юксак намуналарни сақлаб қолиш мақсадида алоҳида музейлар ташкил этилган. Туркманистонда ҳар йили май ойининг охирги якшанбасида "Туркман гилами байрами” кенг нишонланади. Ашхободда ушбу ҳунармандлик турини намойиш ва тарғиб қилувчи алоҳида музей ҳам фаолият кўрсатади. Бундан ташқари, Озарбайжон пойтахти – Боку шаҳрида гилам шаклида бунёд этилган Латиф Каримов номидаги Гилам ва халқ амалий санъати музейи ташкил этилган, бундай музей Машҳадда ҳам мавжуд.

photo_2018-11-01_16-27-57.jpg

Xивa, Aндижoн, Ургут, Нуробод, Қўшробот, Қaрши вa бoшқa жoйлaрдaги гиламдўзлик мактаблари намуналари бир жойда тўпланса ва улар асосида алоҳида музей ташкил қилинса, бу, юқорида қайд этилганидек, миллий маданий меросимизни асраб-авайлаш, мунтазам ва кенг тарғиб қилиш, қолаверса, туризм ривожига ҳам хизмат қилиши, шубҳасиз.

Брифингдан сўнг "Ўзбекистонда гиламдўзлик музейини яратишнинг аҳамияти ва истиқболлари” мавзусида гиламлар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада давлат идоралари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

photo_2018-11-01_16-24-36.jpg

photo_2018-11-01_16-25-30.jpg

photo_2018-11-01_16-26-08.jpg

photo_2018-11-01_16-27-51.jpg

photo_2018-11-01_16-27-28.jpg

photo_2018-11-01_16-28-38.jpg

photo_2018-11-01_16-28-35.jpg

 ЎзМТДП МК Ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!