Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Фото
  3. Чўлда ақлли блокчейн-шаҳар қурилади (фото)

Чўлда ақлли блокчейн-шаҳар қурилади (фото)

Cана : 08-11-2018   /   Фото, Қизиқарли фактлар, Дунё   /   кўрилди: 59
Криптовалюталар миллионери Жеффри Бёрнс Невада чўлида (АҚШ) ақлли блокчейн-шаҳар — «Innovation Park» қуришни режалаштиряпти.

«Хабар» нашри ёзишича, Бёрнс 271 квадрат километр ер майдони учун 170 миллион доллар тўлаган. Ҳудудда Бёрнс бошқараётган «Blockchains» компаниясининг штаб-квартираси қуриб бўлинган. Ундан сал нарида — «Google», «Apple» ва «Tesla» кампуслари.

Фото: «Dezeen»
Ақлли шаҳарда компаниялар офислари ва тураржойлар қурилади. Умумий инфратузилма ва энергия тақсимоти блокчейн орқали бошқарилади.

Келгусида ушбу шаҳарда сунъий тафаккур, нанотехнологиялар ва 3D-чоп этиш ҳам жорий этилади.

Ҳозирча шаҳарни қуришга Бёрнс ўз пулларини ишлатяпти (биринчи босқичда 300 млн. доллар), бошқа инвесторлар ҳақида маълумот йўқ.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!