Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Буйраклардан тошлар ва тузларни чиқариб юборишнинг усуллари

Буйраклардан тошлар ва тузларни чиқариб юборишнинг усуллари

Cана : 06-12-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 95
Калий тузлари буйракларда сийдик ажралишини кўпайтиради.

Калий эса полиз махсулотларида ва меваларда кўп. Масалан, яхши тайёрланган сабзи ширасидан 200 гр, сельдерей 400 гр, петрушка 20 гр, лимон 30 гр, аралаштириб бир кунда 1 марта 50 гр дан овқатдан 1 соат олдин ичилса, буйракдаги тошни эритиб тушириб юборишга ёрдам беради.

Ушбу муолажалар бажариладиган пайтда ҳар куни иссиқ ванна қабул қилиш керак. Ваннадан сўнг ҳамиша бел соҳасини иссиқ сақлаш керак.

Лимонли чой, узум барги қайнатмаси, ялпиз дамламаси ҳам буйракда томчиларни қисқартиришни яхшилайди, тош ёки тузларни силжишига ёрдам қилади, марваридгул гуллари, қайин барглари, арча мевалари, укроп меваси, петрушка меваси, қора маржон гуллари , қора зира мевалари, гул япроқ ўти, қирқ бўғин ўти, ер тути барглари ҳам буйрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Тарвуз сийдик йўллари ва буйраклардаги туз ёки тошларни эритади. Ҳар куни (3 кг дан 1 кунда 3 марта 1 кг дан) тарвуз истеъмол қилинади. Пўчоғи қайнатилиб, сузиб ичилади ва ҳар куни 3 – 4 марта ванна қилиш ва енгил жисмоний мехнат қилинади. Буйрак ва сийдик йўлларини тозалашни куз фаслида қилган маъқул. Лекин буйрак ва сийдик йулларини тозалаш зарурати туғилса уларни ҳар доим ҳам тозалаш мумкин.

Буйракларни наъматак томири қайнатмаси билан ювиш муолажаси учун 2 ош қошиқ майдаланган наъматак томирлари 200гр сувда 15 дақиқа қайнатилади, совутиб, докада сузилади. 1 кунда 3 маҳал 1 стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади. Наъматак мевасини ҳам шунда ишлатиш мумкин.

Манба: Hordiq.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!