Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Олимлар оптимал уйқу қанча давом этиши кераклигини маълум қилишди

Олимлар оптимал уйқу қанча давом этиши кераклигини маълум қилишди

Cана : 06-12-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 135
Соғлом уйқу суткасига 6 соатдан 8 соатгача давом этиши керак. Бу ҳақда олимлар халқаро гуруҳи маълум қилди.

Уларнинг бу борадаги тадқиқоти Европа кардиологлар жамияти журналида чоп этилган.

Кузатувлар тахминан 8 йил давом этган, мутахассислар 35-70 ёшда бўлган 116 минг кишининг уйқуси кундаликларини таҳлил қилиб чиқишган. Натижада улар уйқунинг меъёридан кўп бўлиши юрак-томир касалликларидан ўлиш хавфининг ошиши билан боғлангани ҳақидаги хулосага келишган. 

Кунига 8 соатдан 9 соатгача ухлаган одамларда тавсия қилинган соат дам олганларга нисбатан ўлим хавфи 5 фоизга ошган. 9 соат 10 соатгача давом этадиган уйқу эса жиддий касалликлар ривожланиш эҳтимолини 17 фоизга, 10 соатдан кўпроқ ухлаш эса 41 фоизга оширган.

Олимларнинг айтишича, кундузги уйқу ҳам агар одам кечаси 6 соатдан кам ухласа, юрак касалликлари риавожланишига олиб келади. Бироқ уларнинг таъкидлашича, аксарият ҳолларда шу йўл билан тўйиб ухламаганлик компенсация қилинади ва кўрсаткич оптимал қийматларгача етади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!