Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган 15 та маҳсулот

Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган 15 та маҳсулот

Музлаткич озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда ёрдам берадиган қурилма сифатида ихтиро қилинган бўлса-да, айрим маҳсулотларни унда сақламаса шунча яхши. Шундагина уларни узоқроқ муддат давомида истеъмол қилиш мумкин.

Авокадо
Оддий шароитда янада яхши етилиб пишади.

Кўкатлар
Кўкатларнинг бир учини шунчаки сувли идишга солиш яхши натижа беради.

Булғор қалампири
Музлаткичда қаттиқлигини йўқотади.

Бодринг
Музлаткичда бодринг маҳсулотларининг намлиги ортиб кетади. Агар уларни музлаткичга қўйиш керак бўлса, қуруқ идиш ичида сақлаш мумкин.

Тузламалар
Тузланган помидор ва бодринглар эса одатда консерваланади ва уларни оддий жавонларда ҳам сақлаш мумкин.

Пиёз ва саримсоқ
Мазкур маҳсулотлар намликни ўзига тортиб олади ва сифати ёмонлашади. Уларни иложи борича қуруқ ва қоронғи жойда сақлаш керак. Лекин махсус идиш ёки картошка билан бирга эмас.

Картошка
Картошка маҳсулоти ҳам музлаткичда сақланмайди. Уни қуёш тушмайдиган пана жойда ҳамда қоғоз қопларда қолдириш мумкин.

Бананлар
Бананлар яхши пишиши учун шунчаки хона ҳарорати етарли.

Резавор мевалар
Таъмни йўқотмаслик учун қуруқ ҳамда қоронғи жойда сақлаш яхшироқ.

Цитрус мевалар
Алоҳида сақлаш ва сифати ёмонларини дарҳол ажратиш зарур.

Соуслар
Аччиқ соус, соя ёки кетчупларни бор ой мобайнида хона ҳароратида асраш мумкин. Агар бир ой мобайнида улар тугамаган бўлса, музлаткичга қўйилади.

Арахис мойи
Совуткичдан ташқарида ҳам уч ойгача сақлаш мумкин.

Асал
Асал музлаткичдан ташқарида исталганча турса ҳам, сифатига зарар етмайди.

Шоколад ва қаҳва
Ўз мазасини сақлаб қолиш учун қоронғи ва илиқ жойда сақлаш керак.

Бақлажон
Бақлажон учун бир неча кунлик хона ҳарорати яхши.