Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Олимлар тери саратони ривожланишини тўхтатиш усулини топишди

Олимлар тери саратони ривожланишини тўхтатиш усулини топишди

Cана : 05-01-2019   /   Саломатлик   /   кўрилди: 76
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари меланома (терининг ёмон сифатли ўсимтаси) ривожланишини тўхтатишга ёрдам берувчи усулни топишди.

Маълум қилинишича, олимлар гуруҳи ўсимталарнинг қон айланишига жавоб берувчи ҳужайраларни "ўчириш”нинг усулини топишган. Қон келмаса ўсимталар ҳам ўса олмайди. Олимларнинг айтишича, бу функция учун асос ҳужайралар гуруҳи жавоб беради.

"Агар бу асос ҳужайралардан халос бўлинса, унда қон томирлари ҳосил бўлмайди, ўсимталар эса ўсмайди ва бошқа жойларга тарқалмайди”, деб айтган профессор Киараш Хосротеграни. Олимларнинг таъкидлашича, меланоманинг теридан тананинг бошқа аъзоларига ўта олиши одамларга хавф солишининг асосий сабаби ҳисобланади.

"Ўсимталар лимфа тугунлари ёки ўпкага тарқалишидан олдин организм бу соҳаларда қўшимча қон томирлари ўстира бошлайди, яъни гўёки саратон учун махсус "ўйиқлар” яратади”, деб айтган доктор Жатин Пател. Маълум қилинишича, олимларнинг кейинги тадқиқоти бу "ўйиқлар”ни блоклашга қаратилади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!