Пахтакорда ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ўтказилди (Видео)

Пахтакорда ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа  ўтказилди (Видео)

Пахтакор туманидаги сунъий қопламали мини-футбол майдончасида тумандаги  уюшмаган, кам таъминланган, хорижий мамлакатларда ишлаб келган, хозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича  Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи кубогининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақада жами 15 та жамоа иштирок этди. Мазкур мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.  
Ғолиб жамоалар туман ҳокимлиги,  ДХХ, спорт бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медал ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирландилар.