1-синфга электрон шаклда рўйхатдан ўтишга 7 кун муддат қолди

1-синфга электрон шаклда рўйхатдан ўтишга 7 кун муддат қолди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят марказларидаги шаҳарларда умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари электрон платформа орқали амалга оширилмоқда.

Бунинг учун, ота-оналар яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги жойлашган мактабга фарзандларини жойлаштириш учун my.maktab.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Электрон рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 5 июль куни (шу куни ҳам) якунланади.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали 40 мингга яқин ота-оналардан фарзандларини 1-синфга жойлаштириш бўйича аризалар келиб тушди.

Электрон рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.