Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Юраги уришдан тўхтаган Хитойлик бола 2 соатдан сўнг нафас ола бошлади

Юраги уришдан тўхтаган Хитойлик бола 2 соатдан сўнг нафас ола бошлади

Cана : 15-03-2019   /   Саломатлик, Дунё   /   кўрилди: 92
Хитойлик бола ҳовуз олдида ўйнаётиб сирпаниб кетди ва унга қулади. Боланинг йўқолганини сезишганида эса кеч бўлган эди, деб ёзади Kun.uz.

Боланинг ҳаётини сақлаб қолган 53 ёшли Янг Ю ота-онаси билан дам олишга келганда ҳовуздаги сувда бола кийимини кўриб қолган. Эркак атрофдагиларни ёрдамга чақириб, сувга ўзини ташлаган. Ҳовуз тубида болани топган вақтда у юз томони билан пастга қараб ётган бўлган. Бола зудлик билан шифохонага етказилган. Шифокорлар боланинг нафас олмаётганини билгач юрак-ўпка соҳаси реанимациясини ўтказа бошлашди. 
Шифокорлар 40 дақиқа тер тўкишди, бироқ натижа бўлмади — бола на нафас оларди ва на юраги урарди. Улар ўлим ҳолатини қайд қилмоқчи бўлишганида боланинг онаси ва бобоси кўзларида ёш билан жонлантириш жараёнини тўхтатмасликни илтимос қилишди. Мутахассислар реанимацияни давом эттиришди ва болани сунъий вентиляция аппаратига улашди. 
"Мен унинг яқинларига йўқ дея олмадим, менинг ўрнимда бошқалар ҳам шундай қилган бўларди", - деди шифокор.
110 дақиқадан кейин бола мустақил равишда нафас ола бошлади. Шифокорлар ҳайратда қолишди. Болани текширувлар учун Ибиня шифохонасига йўллашди, зеро кислород етишмовчилиги мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди. Доктор Ван Бо бундай ҳаётган мўъжизавий қайтиш ҳолатига 14 йиллик тажрибаси давомида биринчи марта дуч келганини айтди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!