Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Аксириш инсон соғлиги учун фойдалими?

Аксириш инсон соғлиги учун фойдалими?

Cана : 28-03-2019   /   Саломатлик   /   кўрилди: 212
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аксириш бурун тешиги ҳамда нафас мускулларининг тебранишли ҳаракати билан ҳавони бир онда оғиз ва бурундан чиқариш ҳодисасидир.

Аксириш билан вужудимизда:
– Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
– Кўз ёши каналлари очилади;
– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);
– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.
Кўпчилигимиз, жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Мисол учун, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.
Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар(эснаган пайтда): "ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Инсон аксирган пайтда енгиллашади, нафас олиши осонлашади. Танасидаги зарарли микроблар чиқиб кетади. Аксирган инсон роҳатни ҳис этади, эснаган одам эса оғирликни сезади.
Аксириш кучли бўлганида, оғиздан сўлак, овқат қолдиқлари ва ҳоказолар отилиб, атрофдагиларга, яқинда турган таомга тегиши мумкин. Бордию, аксирувчи киши бемор бўлса, аксирганида, ундаги касаллик микроблари соғлом кишиларга бориб тегиши ҳам бор. Шунинг учун, аксирган киши қўли ёки кийими билан оғзини ёпиши суннат ҳисобланади. Айрим манбаларда, аксирган киши чап қўл бармоқларининг орқа томони билан оғзини бекитиши лозим, дейилган. Шу билан бирга аксираётганида, овозни пасайтириш ҳам лозим. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аксирганларида, қўлларини ёки кийимларини оғзиларига қўярдилар ва у билан овозларини пасайтирардилар (Ровий "Хофаза” ва "Ғозза” сўзларида шак қилган)” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирингиз аксирса, "Алҳамдулиллаҳ” (Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга "ярҳамукаллоҳ”(Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга "ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у "яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум (Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Агар киши аксириб, ҳамд айтса, эшитган одам унга соғлик, Аллоҳ таолонинг раҳматини сўраб дуо қилса, уларнинг бир-бирларига меҳр-муҳаббатлари кучаяди.
Эътибор қилинг, аксириш ўзи ёқимли, бунинг устига шифоли ҳам. Ҳамд айтиш, унга жавоб қайтариш эса савобли амалдир. Шундай ёқимли ва осон ибодат туфайли орамиздаги меҳр-муҳаббат ва аҳил-иноқлик ипларининг мустаҳкамланиши эса, Аллоҳ таолонинг мўминларга бўлган марҳаматидир.
Саида Рустам қизи
Манба: Azon.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!