Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Ўзбекистон бўйлаб гўдакларни эмизиш учун махсус ажратилган жойлар ташкил этилади

Ўзбекистон бўйлаб гўдакларни эмизиш учун махсус ажратилган жойлар ташкил этилади

Cана : 03-04-2019   /   Саломатлик   /   кўрилди: 121
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Қонун лойиҳасида гўдакларни она сути билан боқишни тарғиб этиш, шунингдек, болалар озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар, уларга риоя этиш чора-тадбирлари, сертификатлаш масаласи ҳамда ушбу соҳада тиббиёт ходимларининг ўрни ва вазифалари белгилаб қўйилмоқда. Бундан ташқари, соҳани давлат томонидан тартибга солиш, унда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ваколатлари ҳам аниқлаштирилмоқда.
«Энг муҳими, қонун лойиҳасида гўдаклар, кичик ёшдаги болалар билан бирга оналар бўлиши мумкин бўлган тиббиёт муассасаларида, шунингдек, бошқа ташкилотларда, жамоат жойларида тегишли санитария қоидалари ва гигиеник нормативларга жавоб берадиган гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни эмизишга мос бўлган махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши назарда тутилмоқда», — дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборотида.
Депутатларнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистонда «соғлом насл ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган қатор тадбирларнинг мантиқий давоми ва қонуний асоси бўлиб хизмат қилади».
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!