Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Творог инсульт ва инфарктнинг олдини олишда фойдали

Творог инсульт ва инфарктнинг олдини олишда фойдали

Cана : 26-05-2017   /   Саломатлик   /   кўрилди: 551
Олимлар сутли маҳсулотларнинг инсон организми томир тизимига таъсирини аниқладилар. Мутахассисларнинг айтишларича, творог атеросклерозга (томирларнинг ўта хавфли касаллиги) қарши курашишда яхши натижа кўрсатади.
 
Хусусан, овқатланиш рационида творогнинг мавжудлиги томир ва артериялар тўқималаридаги атеросклеротик жараённинг олдини олишда самарали натижа беради.
 
Творог таркибига холин ва метионин каби муҳим аминокислоталар киради. Метионин политўйинмаган ёғли кислоталарнинг митохондриялар мембранасидан ўтишига хизмат қилади ва бош миядаги метаболик жараёнларда қатнашади. Холин эса бош мияни дегенератив жараёнлардан ҳимоя қилади ва гиппокампнинг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади.
 
Бундан ташқари, творог таркибида кальций ва фосфор каби муҳим унсурлар мавжуд бйлиб, улар организмдан ортиқча суюқлик чиқиб кетишини таъминлайди, бу билан юрак ҳамда буйракни ортиқча юкдан халос қилади.
 
Атеросклероз касаллигида томирларда холестерин тиқилиб қолади, томир деворлари эса қалинлашиб, эластиклигини йўқотади. Бунинг натижасида қон ўтувчи йўлакчалар торайиб, қон айланиши бузилади, инфаркт ва инсультларга мойиллик кучаяди. Творог таркибидаги аминокислоталар эса касалликка сабаб бўлувчи заҳарли бирикмаларнинг организмдан чиқиб кетишида фаол иштирок этади.
Акмал Эшонхонов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!