Энергетик ичимлик- фойдалими ёки зарарли..?

Бугунги жадал ривожланаётган даврда инсоният турли хил йўллар билан даромад топиш пайига тушган. Одамзот учун биринчи ўринда соғлиги туради. Бироқ ҳозирги ёшларнинг аксар қисми турли хил ичимликлар хусусан, энергетик ичимликларни ичишни хуш кўришади.

Хуш энергетик ичимликларни нима сабабдан истеъмол қилиш зарурати пайдо бўлди ва унинг зарарли оқибатлари қандай шулар ҳақида тўхталсак.

Инсоният азалдан тиббий тетиклантирувчи моддалардан фойдаланиб келган. Қаҳва, чой, женьшень, лимон шарбатлари шулар жумласидандир. Газли энергетик ичимлик ишлаб чиқарилишига австрияликДитрих Матешиц ихтироси сабаб бўлган. У Гонконгга саёҳатга борганида маҳаллий тетиклаштирувчи ичимликни татиб кўради. Унинг таъсири ва таъми маъқул келгач, бу рецептни ўз юртига олиб келишга аҳд қилади. Рецепт такомиллаштирилади ва у илк бор 1982 йилда Австрияда Ред Булл қувват берувчи ичимлиги ишлаб чиқарилади. Уч йил ўтгач Австрияда Red Bull деб номланган энергетик ичимликлар сотувга чиқарилди. Хозирги кунда Матешиц ишлаб чиқарган энергетик ичимлик бир йилда 1млрд.дан ортиқ идишга қадоқлаб сотилади. У 70 дан ортиқ давлатга экспорт қилинади. Бу уддабурон тадбиркорнинг омади бошқа ишбилармонларни энергетик ичимликлар ишлаб чиқаришга даъват этди ва 90-йиллардан бошлаб бошқа давлатларда ҳам энергетик ичимлар ишлаб чиқариш ва сотиш йўлга қўйилди. Кейинчалик уларнинг таркибига оз миқдорда алкогол моддаси ҳам қўшила бошланди.

Энергетик ичимликларнинг таркиби ҳақида  Зарбдор туман Бўстон табобатхонаси шифокори Махбуба Игамқулова ўз фикрини билдириб ўтди;

Ичимликнинг 100 грамм таркибида қуйидаги моддалар бор:

· Асосий тетиклаштирувчи модда – кофеин.

· Этил спирти (таркибида алкоголь бўлганларида).

· Никотин кислотаси(В3) витамин.

· Пантотен кислотаси(В5)витамин.

· Фолий кислотаси(В9) витамин.

· Теобромин.

· Рибофлавин(В2)витамин.

· Ялпиз (қуритилгани).

· Пиридоксин (В6)витамин.

· Аскорбин кислотаси.

· Теофиллин.

· Гуаран экстракти (кофеиннинг бир тури).

· Женьшень.

· L карнитин озиқ-овқат махсулотлари таркибида бўлади.

· Д рибоза.

· Углеводлар модда алмашувини тезлаштиради.

· Таурин (бу ҳам кофеиннинг бир тури).

· Кучли газланган энергетикларнинг таркибида ( Н2Со3) уголь кислотаси бор. Бу модда бошқа таркибдаги компонентларни тез ўзлашишини яхшилайди.

· Глюкоза, қонга тез сингадиган моддалардан бири бўлиб, мия мушакларига ва бошқа аъзоаларга углевод етказиб беради.

· Алколоид какао.

· Консервантлар: натрий бензонат.

Бир қарашда жуда фойдали, витаминларга бой ичимликка ўхшайди. Аммо, асалнинг ҳам ози ширин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бирваракайига бунчалар хилма-хил ва кўп миқдордаги витаминларни истеъмол қилиш инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Бу одамни "шок”ка тушириб қўйиши мумкин. Вақтинчалик хушкайфият айнан шу пайтда юзага келади.

Бугун ёшлар орасида турли энергетик ичимликлар урфга кирган.Ёшларимиз билиб билмасдан ушбу ичимликларни истеъмол қилишмоқда. Хуш аслида бу инсон саломатлигига таъсири қандай ҳамда ушбу ичимликларни истеъмол қилиш керакми деган саволга аниқлик киритсак.

Бу борада  Жиззах шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-сонли поликлиника бош шифокори Ислом Имомқуловга юзландик;

- Энергетик ичимликларнинг ҳаддан ортиқ истеъмоли киши саломатлиги учун салбий таъсир қилиши, шубҳасиз.Бу турдаги ичимликларни бир кунда кўпи билан икки банка истеъмол қилиш мумкин холос. Меъёрдан зиёди артериал босимни ошириб, қондаги шакарнинг ортишига олиб келади. Юрак-қон томир, гипертония сингари хасталиклари бор кишилар энергетикларни умуман ичмаганлари маъқул.

Энергетиклардаги витаминлар организмимиз учун зарур бўлган мультивитамин комплекснинг ўрнини боса олмайди. Қолаверса, энерготоник кишига қувват бермайди, аксинча организмнинг ички резерви ишлатилишини фаоллаштиради. Натижада, киши ичимлик таъсири ўтгач чарчоқ, уйқусизлик, асабийлик ва тушкунлик каби ҳолатлар пайдо бўлади. Кўпгина қувват берувчи ичимликларда учрайдиган В витамини кўплиги туфайли истеъмолчида вақт ўтиши билан юракнинг тез уриши, бўғинларда увишиш каби ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин.

Энергетикдаги кофеин кишини ўзига ўргатиб қўйиши, оқибатда асаб тизими касалликларини келтириб чиқариши билан ҳам хавфли. Қувват берувчи ичимликнинг таъсири 3-5 соат давомида сақланиб, кейин организм дам олиши шарт. Жумладан, спорт билан шуғулланувчиларнинг машғулотлардан сўнг, одатда, сийдик ҳайдаш хусусиятига эга энергетик истеъмол қилиши мумкин эмас.

Энерготоникларнинг меъёридан ортиқ истеъмоли организмда тахикардия, психомотор қўзғалиш, асабийлик ва тушкунлик кабиларнинг сурункали тус олишига сабаб бўлиши мумкин.

Яқинда Швецияда бир аёл қаҳвахонада дам олаётганида 2,5 литр энергетик ичимлик истеъмол қилгач, маза қилиб ўйинга тушган. Аммо бироз ўтиб, уни юрак хуружи тутган, ва бу унинг вафоти билан якун топган. У 30 ёшда эди...

Бу каби ҳолатлар жуда кўп, айниқса ўсмирлар орасида энергетик ичимликларга ишқибозлар кун сайин ортиб боряпти. Чунки имтиҳонлар, уйқу, тушкунликка тушиш каби муаммоларни бу каби ичимликлар тез ҳал қилади. Аммо қисқа муддатга куч бағишлаб, кейин кўплаб асоратларга олиб келадиган бундай тетиклик қимматга тушмаяптимикан? Бундай ичимликларни кунига 0,5литр бир идишдан ошмаган ҳолда ичилса-да, дунё муаммолардан холи эмас. Вақтинчалик тетиклик эвазига ўз соғлигингизга завол етказишдан олдин ўйлаб кўринг, бу шунга арзирмикан?

«Энергетик ичимликлар – рўйхати ва миқдорини Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган, организмнинг жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини кучайтирувчи, таркибида қувватни оширувчи кимёвий моддаларни ўз ичига олган алкоголсиз ичимликлар». Бу айни энергетик ичимликларни чекловига қуйилган энг катта қадам бўлади деган ўмиддамиз.

 

 

Асал Акмаловна sangzor.uz учун махсус

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига