D витаминининг янги хусусияти аниқланди

Британиялик олимлар таркибида D витамини ва фолий кислотаси бўлган қўшимчаларнинг ҳомиладор аёллар томонидан истеъмол қилиниши туғилажак болалар учун беҳад фойдали эканлигини маълум қилмоқдалар.

Хабарда айтилишича, мазкур витаминлар ҳомилани кислород ва озуқавий моддалар билан таъминлаб турувчи йўлдош ҳолатига ижобий таъсир этиш баробарида туғилажак боланинг иммун тизимини мустаҳкамлайди ва тана аъзоларининг соғлом ривожланишига кўмак беради. 

Шунингдек, D витаминининг ҳомиладор аёлларда кузатилувчи преэклампсия ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши ҳам маълум қилинган. 

Тадқиқот давомида буюк британиялик аёллар ҳар куни 400 микрограмм фолий кислотаси ва 10 микрограмм D витаминини истеъмол қилишган. Қўшимчаларнинг қабул қилиш жараёнини бошлаш эса ҳомиладорлик ҳолати маълум бўлгач ёки репродуктив ҳолатнинг илк босқичларида тавсия қилинади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 02 01 2018 йил
0
205

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига