Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Биргаликда озишга киришган хитойлик оиланинг 6 ойлик суратлари

Биргаликда озишга киришган хитойлик оиланинг 6 ойлик суратлари

Cана : 03-01-2018   /   Саломатлик, Видео   /   кўрилди: 397

Ортиқча вазнни йўқотиш жисмоний жиҳатдан ҳам қийин. 32 ёшли хитойлик сураткаш Жесси ўз оила аъзолари билан озишга киришди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.  

Улар олти ой мобайнида бир-бирларини қўллаб-қувватлашди ва "...гача - ...дан кейин" туркумидаги суратлар шодасини ишлаб чиқишди.

Ҳаммаси Жессининг онаси ўғли ва унинг ҳомиладор аёли билан вақтинчалик яшашга қарор қилганидан сўнг бошланди, у невараси туғилгандан сўнг ёш оилага ёрдам беришни мақсад қилганди. Бу имкониятдан фойдаланган Жесси ўша пайт кичик бамбук фабрикасини бошқараётган отасини ҳам ўз уйига таклиф қилди ва шу тариқа оила аъзолари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қарор қилди. 

Бўлғуси бува спиртли ичимликларни кўтариб келганида, Жесси вазн ташлашга доир дастур отасининг ҳаётга бўлган қизиқишини қайтаришга ёрдам беришига умид қилди. Улар дастлаб тезкор юришдан бошлашди, бу секин-аста югуришга айланди. Кейинроқ янада кўпроқ машқлар қўшилиб, оила аъзолари спорт залига қатнай бошлашди. Шу билан бирга, улар ҳар 10 кунда ўзгариб бораётган тана ўлчамларини назорат қилиб боришарди. 

Дастлаб 10 мартдан 30 сентябргача давом этиши режалаштирилган машғулотлар оила аъзоларининг кунадлик турмуш тарзига айланди. Жессининг сўзларига кўра, энг қувончлиси - отасининг ўзига бўлган ишончи қайтганини кўриш!

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!