Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Янги тадқиқот: Диабет 5 турга ажратилди

Янги тадқиқот: Диабет 5 турга ажратилди

Cана : 05-03-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 322

Швеция диабетни ўрганиш маркази ва Финляндия молекуляр тиббиёт институти тадқиқотчилари диабет ташхиси қўйилган 8980 нафар беморни текширувдан ўтказишди. Охир-оқибат барча беморлар касаллик хусусияти ва асоратлари эҳтимолига кўра беш гуруҳга ажратилди. Lancet Diabetes and Endocrinology шу ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

 


Барча беморларда тана массаси индекси, инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайралар фаоллиги, инсулинга таъсирчанлик, гликилир гемоглобин концентрацияси ва глутамат декарбоксилазга антижисмларнинг бор ёки йўқлиги ҳисоблаб чиқилди.

1-гуруҳ: оғир аутоиммун диабет. Ёшликдан бошланади.

2-гуруҳ: аутоиммун табиатга эга бўлмаган оғир инсулин танқислиги. Касаллик ёшликда бошланади, бироқ беморларда ортиқча вазн билан боғлиқ муаммо бўлмайди. Бундай ҳолатда касалликнинг асосий сабаби - ошқозон ости безидаги бета-ҳужайралар фаолиятининг бузилиши туфайли инсулин танқислиги ҳисобланади. Бу гуруҳда кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар юзага келиш хавфи юқори.

3-гуруҳ: оғир инсулинга чидамли диабет, семизлик ва инсулинга жиддий чидамлилик билан характерланади. Бу гуруҳдаги одамларда буйраклар касаллиги хавфи юқори бўлади.

4-гуруҳ: семизлик билан боғлиқ, лекин учинчи гуруҳга нисбатан енгил шаклдаги меъёрий диабет.

5-гуруҳ: енгил "ёшга боғлиқ" диабет. Бу беморлар қолган гуруҳлардан анча катта ёшда бўлиб, уларнинг белгилари нисбатан енгилроқ кечади.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, шу пайтгача "2-турдаги диабетда ниқобланган" иккинчи ва учинчи гуруҳлар диабетнинг энг оғир шаклини намоён этади. Швеция ва Финляндиядаги умумий ҳисобда 5795 нафар беморда ўтказилган такрорий таҳлиллар хулосаларни тасдиқлади.

Шундай экан, самарали даволаш муолажалари учун диабет турлари диагностикасини такомиллаштириш зарур.

Тадқиқотчилар диабетнинг бир шакли бошқасига ўтиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмаслигини айтишмоқда. Улар масала бундан кейинги изланишларни талаб қилади, дея таъкидлашмоқда, зеро аслида диабет турлари биз ўйлагандан-да кўпроқ бўлиши мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!