ПАХТА ЁҒИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Пахта ёғи бошқа ўсимлик ёғларига қараганда халқимиз орасида аввалдан фойдаланиб келинади. Даволаш амалиётида чигити ва пўстлоғидан ҳам фойдаланилган.

Унинг илдизида турли фойдали моддалар, эфир мойи ва фойдали кислоталар мавжуд. Ғўза гулидан ажратиб олинадиган флановидлар қон босимини туширади. Пўстлоғидан тайёрланадиган суюқ экстракт ёки қайнатма қон тўхтатувчи восита саналади ва ички ҳамда ташқи қон кетишида қўлланилади.

Илдизидан тайёрланган турли дориворлар орқали бир қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Ўсимлик қайнатмасидан тайёрланадиган қайнатма ўсма, ошқозон саратонини (асосан опрециядан сўнг) даволашда қўлланилади. Ғўза барглари лимон кислотаси олишда ишлатилади.

Пахта ёғи кунгабоқар ва кунжут ёғи билан бир қаторда тиббиётда, озиқ овқат тайёрлашда қўлланилади. У парҳез маҳсулот саналади ва атеросклерозни даволашда қўлланилади.

Маълумки, Ер шари аҳолисининг ёғга бўлган талаби асосан ўсимликлар уруғликларидан олинган мойлар ҳисобига қондирилади. Пахта ёғи истеъмол қилиниши жиҳатидан дунёда саккизинчи ўринни эгаллайди.

Ҳозирги кунда юртимизда энг кўп истеъмол қилинадиган ўсимлик мойи пахта ёғи ҳисобланади. Пахта мойи ўзига хос ҳид ва таъмга эга. Пахта мойи таркибида мавжуд бўлган тўйинмаган ёғ кислотаси (госсипол) ажратиб олинади. Шу боис у ўзининг салбий хусусиятларини йўқотиб, шифобахш ёғга айланади. Бу маҳсулотдан нафақат озиқ-овқат саноатида, балки лак-бўёқ, совун, маргарин, глицерин сингари ўнлаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

х/б бошлиғи Ў.Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 11-04-2018, 14:49
0
52

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига