Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Эмлаш: фойдалими ёки зарарли?

Эмлаш: фойдалими ёки зарарли?

Cана : 23-05-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 301

Ҳаммамиз турли касалликларга қарши эмланганмиз. Шу сабаб, хавфли инфекциялардан ҳимоясиз қолиш қандай бўлишини тасаввур ҳам қилолмаймиз.

 

1978 йили аҳолини ёппасига эмлаш натижасида сайёрамиз ўлат каби қўрқинчили касалликнинг вирусидан халос бўлди.

Охирги  100 йилда инсоният эмлашга тобе бўлиб қолди ва ундан бош тортиш аҳоли, биринчи навбатда, болалар сонининг қисқаришига олиб келган бўларди, деб огоҳлантиришади шифокорлар. Шундай экан, шубҳасиз, эмланиш керак. Аммо алоҳида қоидаларга риоя қилган ҳолда ва ҳамма ҳам эмас!

Аввал шифокорга!

У боланинг томоғини кўради, ўпкаси ва юрагини эшитади, баданида тошмалар бор-йўқлигини текшириб, ҳароратини ўлчайди, таҳлиллар натижалари билан танишади, бола охирги марта қачон касал бўлганини сўрайди.

Агар сурункали касалликнинг зўрайиши, шунингдек, сўнгги инфекциядан (респиратор ёки ичак) кейин ҳали бир ой ўтмаган бўлса, эмлашни тўхтатиб турган маъқул. ЎРВИ, ичак ва болалар эпидемияси пайтида ёки оилада кимдир шу касалликлар билан оғриётган бўлса, эмалшни ўтказиш мумкин эмас. Кичкинтойда фебрил томир тортишишлари бўлган бўлса ёки туғилганидан кейин унга "перинатал энцефалопатия” ташхиси қўйилган бўлса, уни невролог рухсати билан эмлаш мумкин.

Алоҳида усуллар

Сурункали патологияси бор болаларда ҳар қандай инфекция оғир кечади ва асосий касалликнинг зўрайишига олиб келади.

Шунинг учун уларни соғлом тенгдошларидан ҳам кўпроқ эмлаш керак. Фақат бундай кичкинтойлар қатор эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда эмланади. АКДСга ўхшаган бирга қўшиб қилинадиган иммун препаратлар аллергияси борларга мумкин эмас. Кўк йўтал, дифтерия ва қоқшолга қарши бир кунда эмас, ҳар хил ойларда эмлашга тўғри келади. Эмлаш таъсирларининг олдини олиш учун вакцинани қайта юбориш орасидаги вақт узайтирилади.

Эҳтиёт бўлинг: диабет

Қандли диабетнинг белгилари болада илк бор эмлашдан кейин пайдо бўладиган ҳоллар ҳам учраб туради.

Оналар ҳаммасига вакцина айбдор, деб ўйлашади. Аслида эса эмлаш яширин кечаётган патологик жараённинг кучайишини қўзғатиб юборади. Бундай ташхисли болани эмлашдан озод қилиш шарт эмас. Диабетда инфекциянинг қўшилиши унинг кечишини оғирлаштириб юборади. Фақат эмалш вақтини тўғри танлаш керак: эмлашни қондаги глюкоза даражаси меъёр чегарасида, пешобда ацетон бўлмаган ҳолатда ўтказиш мумкин.

Мутлақо мумкин эмас!

Қандай болаларни умуман эмлаш мумкин эмас?

Онкология, иммун етишмаслиги ҳамда аввалги эмлашлар таъсири оғир кечган болаларни эмлаш мумкин эмас. Айрим вакциналарнинг таркибига антибиотиклар, тухум оқи альбумин, желатин, хамиртуруш ва консервантлар киради: болада уларнинг ҳар қандайига қарши реакция пайдо бўлиши мумкин. Бундай вакцинани такрор юбориш мумкин эмас!

Аллергияси ва астмаси бўлган болаларни эмлаш шокка қарши биринчи ёрдам кўрсатиш учун керакли барча воситалар мавжуд махсус жиҳозланган муолажа хонасида ўтказилиши ва улар эмлашдан кейин камида бир соат шифокор кузатувида бўлиши керак.

Менингитдан ҳимоя

Менингококк инфекциясига қарши эмлаш миллий эмлаш рўйхатига ҳали киритилмаган. Эмлашнинг бу тури ота-онанинг хоҳишига кўра пулли ўтказилади. Болани 1,5-2 ёшида, яъни инфекцияни юқтириш эҳтимоли ошган даврда эмлаш мумкин.

ШАҲЗОДА тайёрлади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!