Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Олимлар оқсил умрни узайтиришини аниқлашди

Олимлар оқсил умрни узайтиришини аниқлашди

Cана : 05-06-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 147

Нидерландиялик олимлар узоқ умр кўришни истайдиганлар учун қандай озиқ-овқат маҳсулотларини тановвул қилиш маъқул эканлигини аниқлашди. 

Ушбу мамлакатдаги Гронинген университети 21 ой давомида шу йўналишда тадқиқот олиб борди. Бу ҳақида "The Times” нашри хабар берди.

Ўтган вақт давомида мазкур олий ўқув юрти мутахассислари бутун Европа бўйича 2,3 минг киши таҳлилларини текширувдан ўтказди. Уларнинг ўртача ёши 68да бўлиб, тадқиқотлар давомида кексаларнинг бир қисми вафот этди.

Натижалар ҳайратланарли кўриниш олди. 21 ой ичида кунига камида 40 граммдан оқсил истеъмол қиладиган одамларда ўлим хавфи 31 фоизни, 70 ёшдан катта инсонларда эса буйрак иш фаолияти кучсизланиш хуружи 46 фоизни ташкил этган. 

Айни чоғда кунига 70 граммдан зиёд оқсил қабул қиладиганларда ўлим хатари 18 фоизгача камаяр экан.

Олимларнинг фикрича, организм юрак мушаклари тўқималарини тиклаш учун оқсил талаб қилади. Тана аъзолари ўз функциясини бажаришга қийналадиган қарилик пайтида юрак тўқималарини тиклаш учун оқсил, айниқса, муҳимдир.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!