Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Саломатлик
  3. Шифокорлар бўйинбоғ тақиб юришнинг зараридан огоҳлантиришди

Шифокорлар бўйинбоғ тақиб юришнинг зараридан огоҳлантиришди

сана : 09-07-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 66

Бўйинбоғ тақиб юриш бош мия қон айланишига салбий таъсир қилиши аниқланди. Буни Германиядаги Шлезвиг-Голштейн университет шифохонаси мутахассислари аниқлашди. Тадқиқот натижалари Neuroradiology журналида чоп этилган.Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда. 

Шифокорлар бўйинбоғ бўйиндаги веналар ва уйқу артерияларини эзиши ва бу организмга салбий цереброваскуляр таъсирга олиб келиши ҳақидаги хулосага келишган.

Тадқиқотда 30 нафар кўнгилли иштирок этган. Уларнинг ярмидан бўйинбоғ тақиб, у билан бирга магнит-резонанс томографиядан ўтиш сўралган. Қолганлар эса текширувдан бўйинбоғсиз ўтганлар.  

Натижада бўйинбоғ тақиб юриш оқибатида мияда қон айланиши анча камайиши аниқланган.

Шифокорлар кўплаб касблар ва компанияларда дресс-код бўйинбоғ ва ёқали кўйлак кийиб юришни талаб қилишини, бироқ иш берувчилардан бирортаси бунинг зиёни ҳақида ўйлаб кўрмасликларига эътибор қаратишмоқчи бўлишган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета