Тарихимиз ҳақида ишланган яна бир фильм премьераси қачон бўлиши маълум қилинди (фото)

Тарихимиз ҳақида ишланган яна бир фильм премьераси қачон бўлиши маълум қилинди (фото)

 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиз кинотеатрларида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» студияси томонидан суратга олинган «Ибрат» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадид Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.

Фильм қаҳрамони ўндан ортиқ Шарқ ва Ғарб давлатларида бўлиб, уларнинг тили ва маданиятини мукаммал ўрганган. Фаолияти давомида Туркистонда дастлабки товуш методига асосланган жадид мактабларининг ташкилотчиси ва тарғиботчиси сифатида катта эътибор қозонди. У ношир-матбаачи сифатида биринчилардан бўлиб «Матбааи Исҳоқия»ни ташкил қилади ва китоб нашрини йўлга қўяди.

Шунингдек, Исҳоқхон Ибрат араб, форс, рус, ҳинд, урду, инглиз, француз тилларини яхши билган, шу билан бирга, энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини чуқур ўрганган. Фильмда Исҳоқхон Ибратнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.

Фильм режиссёри: Жаҳонгир Қосимов
Сценарий муаллифлари: Нурилло Аббосхон ва Абдуқаюм Йўлдошев
Постановкачи оператор: Рустам Муродов
Постановкачи рассом: Дониёр Абдураҳмонов,
Композитор: Дмитрий Янов-Яновский

Ролларда: Фарҳод Маҳмудов, Саидкомил Умаров, Карим Мирҳодиев, Акбархўжа Расулов, Шаҳзода Матчонова, Зулхумор Мўминова ва бошқалар.