“Damas”даги режа чиппакка чиқди

“Damas”даги режа чиппакка чиқди

Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний айланувига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро Х.Ж. бошқарувидаги “Damas” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, автомашина юкхонаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада фуқаро М.О.га тегишли бўлган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати қарийб 70 миллион сўмлик 16 000 дона “Иммудон” номли ва 10 120 дона “MONTALIN” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.