Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Кўриш қобилиятини йўқотмаслик йўли айтилди

Кўриш қобилиятини йўқотмаслик йўли айтилди

Cана : 22-10-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 89

Уэстмид тиббий тадқиқотлар институти олимларининг кўрсатишича, нитратларга бой сабзавотлар, масалан, лавлаги ва салат яшил баргларини истеъмол қилиш сариқ доғ (кўз тўрпардасининг кўриш нерви олдидаги энг сезгир жойи) дегенерацияси эрта босқичи ривожланиш хавфини камайтиради. Бу ҳақда MedicalXpress'даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Фото: CC0 Public Domain

Сариқ доғ дегенерацияси (макулодистрофия) - ёшга боғлиқ бўлган касаллик бўлиб, бунда кўриш қобилияти ёмонлашади. У 55 ёшдан ошганларда кўзи заифлик юз бериши билан боғлиқ ҳолатларнинг тахминан ярмига сабаб саналади. Шу билан бирга, кўз пардаси ҳужайраларини озиқлантирадиган томирларнинг ўлиши юз беради.

15 йил давом этган узоқ муддатли тадқиқотда 49 ёшдан ошган икки мингдан зиёд киши иштирок этди. Маълум бўлишича, кунига 100-142 миллиграмм сабзавот нитрати истеъмол қилганларда макулодистрофия пайдо бўлиш хавфи икки баробарга камроқ истеъмол қилганларга қараганда 35 фоизга кам бўлган. Ушбу миқдордан ошиш ҳеч қандай қўшимча фойда бермаган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!