Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Саратонга сабаб бўлувчи маҳсулотлар: афсонами ёки ҳақиқат?

Саратонга сабаб бўлувчи маҳсулотлар: афсонами ёки ҳақиқат?

Cана : 29-10-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 82
Яқинда интернет орқали саратон касаллигини келтириб чиқарувчи егулик ва сабаблар ҳамда ушбу оғир хасталикнинг олдини олиш чоралари ҳақида мақола эълон қилинди. Биз мазкур маълумотлар нечоғли асосли ва тўғри эканини аниқлаш мақсадида юртимиздаги малакали мутахассислардан бирига мурожаат қилдик.

Мутахассис: Гулчеҳра Шерматова, Сергели тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг онко-гинеколог шифокори.

Онкологик касалликлар аллақачон асримизнинг энг оғриқли, долзарб муаммосига айланган. Саратоннинг 200 дан ортиқ тури йилига 8 миллиондан зиёд кишининг умрига зомин бўлаётгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир. Шу боис ҳам бугун онколог-шифокорлар ушбу дардга йўлиқмаслик учун кўпгина профилактик чораларни тавсия этишмоқда.

Рафинатланган ёғ мумкин эмас!

Жаҳон онкологлари (ЖО) фикрича шундай. Г.Шерматова (Г.Ш): Бутунлай, йўқ дейиш ҳам нотўғри. Тозаланган ёғ бошқа ёғларга нисбатан (зиғир ёғ) зарарсиз. Лекин ёғли маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш саломатлик учун фойда эканини унутмаслик керак.

«Жониворлар сутини ичиб бўлмайди»

Г.Ш: Нотўғри, уй ҳайвонларининг сути фойдали. Фақат сутни қайнатиб ичиш шарт эканини ёдда тутиш керак.

«Яримтайёр маҳсулотлар соғлиққа зарар»

Г.Ш: Тўғри. Ушбу маҳсулотлар узоқ муддат сақланиши учун таркибига глутамат натрий, олтингугурт диоксиди қўшилади. Бу инсон соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли.

«Газланган ичимликлар касал қилади»

Г.Ш: Тўғри. Газли, рангли, ширин карбонатли ичимликлар соғлиқ учун зарар. Улар меъдаости бези ва жигар фаолияти бузилишига, эндокрин тизим издан чиқишига олиб келади. Газланган ширин ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш қизилўнгачсаратонига сабаб бўлади.

«Микротўлқинли печ катта зарар»

Г.Ш: Тўғри. Зарари бор. Микротўлқинли печда тайёрланган озиқ-овқатлар саратон касаллиги ривожланиши билан боғлиқ бўлган бензол, ксилен ва бошқа кўплаб кимёвий моддалар ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

«Туғуруққа қадар маммография текшируви мумкин эмас»

Г.Ш: Тўғри, лекин айрим вазиятларда, агар ҳомиладор аёлда саратон касаллиги белгилари кузатилган бўлса, доктор маммография (кўкрак безини рентген нурлари ёрдамида текшириш) ўтказишни буюриши мумкин.

«Танани ҳаддан зиёд сиқиб турувчи ички кийим кийманг»

ГШ: Тўғри. Сиқибтурувчи ички кийим лимфа фаолиятига тўсқинлик қилиши (ички аъзо қон томиридаги кераксиз қон ташқарига чиқишига) ва сиқилган жойларда карсиноген бирикмалар тўпланиб, саратон касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлади.

«Музлатилган егулик еманг!»

Г.Ш: Нотўғри. Музлатилган егуликларнинг ўта хавфли томонлари кўп эмас. Тўғри, музлатилган маҳсулотларда керакли витамин ва минерал моддалар йўқ бўлиб кетади, аммо улар саратон чиқаради дея олмаймиз.

«Музлатгичда пластик идишда сақланган сувнинг зиёни бор»

Г.Ш: Тўғри. Пластик идишларда синтетик острогенлар жойлашган бўлиб, бу простата ва кўкрак бези саратони, диабет, ортиқча вазн ва иммун тизими функциялари бузилишига сабаб бўлади.

«Ҳомиладорликдан сақловчи таблеткалар хавфли»

Г.Ш: Нотўғри. Тўлиқ тиббий текширувдан ўтгач, гинеколог-шифокор рухсати билан ичилган таблеткаларнинг зарари йўқ. Албатта, билиб-билмай дори ичиш салбий оқибатларга олиб келишини инкор этиб бўлмайди.

«Дезодорант саратон чақиради»

Г.Ш: Тўғри. Дезодарантлар мунтазам ишлатилганда аёлларда кўкрак бези саратони ривожланиши хавфи бор. Дезодорант таркибида алюмин бирикмаси бўлиб, тер ишлаб чиқарувчи тўқималарни тўсиб қўяди, натижада, кўкрак тўқимасида тўпланган шиш саратонни келтириб чиқаради.

«Шакар ҳам сабаб бўлади»

Г.Ш: Тўғри. Шакарнинг организмга шу қадар зарари кўпки, шифокор сифатида беморларимга шакарни камроқ истеъмол қилишни тавсия этаман. Минг афсуски, маълум бир жиҳатдан саратон ривожланишига шакар ҳам сабаб бўлади. Чунки саратон ҳужайралари шакар билан озиқланади.

Касалликдан ҳимоялайди:

ЖО: Сабзавотлар.

Г.Ш: Тўғри. Сабзавотлар саратон касаллигини бутунлай даволайди дея олмаймиз-ку, аммо ривожланиш ўчоғини йўқ қилишда муҳим роль ўйнайди. Масалан, саримсоқпиёз, бош пиёз, карамнинг барча турлари, помидор кабиларни мисол қилиш мумкин.

ЖО: Шакар ўрнига асал (меъёрида)

Г.Ш: Тўғри. Асал тиббиётда тан олинган шифобахш маҳсулот саналади. Унинг шакардан фарқи табиийлигидир. Шу боис организм учун зарарсиз.

ЖО: Ўсимлик оқсиллари (масалан, гўшт ўрнига ловия).

Г.Ш: Тўғри. Ловия микроэлемент ва витаминларга жуда ҳам бой. Соя маҳсулотлари эса нафақат саратонга қарши курашиш хусусиятига эга, балки радиация ёки кимё муолажасини олган беморда ҳам салбий оқибатлар таъсирини камайтириши билан аҳамиятли.

ЖО: Эрталаб оч қоринга икки стакан сув ичиш.

Г.Ш: Тўғри. Ҳар куни оч қоринга қайнатилган ёки фильтрланган сув истеъмол қилсак, у нафақат саратон ўчоғини йўқ қилади, балки, ортиқча вазндан халос этиб, юрак қон-томир ва меъда-ичак фаолиятини яхшилайди.

ЖО: Иссиқ овқат, қайноқ эмас.

Г.Ш: Тўғри. Еяётган овқатимизнинг қайноқ-илиқлиги 40 даражадан ошмаслиги керак. Чунки 60 даражадаги иссиқлик оқсиллар йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Қайноқ овқат тановул қилганда хлорид кислотаси ҳосил бўлиб, қизилўнгач ва ошқозон ҳужайралари шикастланади.

ЖО: Саратонга қарши шарбат №1: алоэ+занжабил+петрушка+ сельдерей+промалин (ананас ўртаси)ни аралаштиринг ва оч қоринга ичинг.

Г.Ш: Тўғри. Бу иммуноглобулин даражасини оширади. Шунингдек, ҳар куни хом ёки қайнатилган сабзи ейиш ёхуд янги сиқилган сабзи шарбатини ичиш ҳам фойдали.
Шаҳло Шермуҳамедова ёзиб олди
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!