Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. "Кўз ёши сабаблари нимадан иборат ва уни қандай тўхтатиш мумкин?"

"Кўз ёши сабаблари нимадан иборат ва уни қандай тўхтатиш мумкин?"

Cана : 30-10-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 95
"The New York Times" нашри ўзининг мақоласида хурсанд ёки хафа одамнинг йиғлаши табиий жараён эканлигини таъкидлаган ҳолда, кўз ёш пайдо бўлишининг сабабларини таҳлил қилган.

Шу жумладан, автор кўз ёшларсиз йиғлаш мумкинми ҳамда кўпчилик олдида йиғлашдан тийилишнинг йўли борми, деган саволларига жавоб қидирган.

Кўз ёши сабаблари

"Нега фақат одамлар кўзёш қилади: Кўз ёшлари ортидаги сирлар” номли китоб муаллифи Ад Вингерхоэтснинг (Ad Vingerhoets) айтишича, йиғлашнинг икки омили бор: овознинг қайғули тус олиши(vocal distress) ва кўзёш чиқиши. Ўз безовталигини ёки қаердалигини билдириш учун гўдаклар ҳам, ҳайвонларнинг болалари ҳам изтироб сигналларидан фойдаланишади. Шу билан бирга, вокал изтироб натижасида пайдо бўладиган овоз бошқа овчиларга ҳам қўл келиши мумкин. Одам боласининг ёшлиги ҳайвонларга қараганда узоқроқ давом этади. Шу сабабли инсон қийналаётганини кўрсатиш учун вокал овоздан ташқари кўз ёш қилишни ҳам ривожлантирган бўлиши мумкин.

Йиғлаганда мияга ҳиссиёт сигналлари етиб боради ва мия кўз ёш чиқаришга буйруқ беради. Доктор Вингерхоэтснинг таькидалашича, ёш ўтиши билан одам йиғлаши мумкин бўлган сабаблар ўзгаради. Ёш болалар ва гўдаклар оғриқдан йиғлайди, ёши катта одамлар эса оғриқдан йиғламайди. Вояга етганда, одамнинг ҳамдардлик ҳиссиётлари шаклланади ва бошқалар қийналаётганини кўрса, йиғлаши мумкин. Мисол учун, жамоасининг ютуғидан, яхши ижро этилган ролдан пайдо бўладиган кучли ижобий ҳиссиёт йиғлашга сабаб бўлиши мумкин. Аммо доктор Вингерхоэтснинг фикрига кўра, вояга етганларда рўй берадиган йиғининг иккита асосий сабаби бор. Биринчиси – чорасизлик ва кучсизлик бўлса, иккинчиси ажралиш ва йўқотишдир.

Йиғлайдиган вазият олдиндан маълум бўлса...

"Pittsburgh” университети профессори Лаурен Бйлсма (Lauren Bylsma) сўзларига кўра, олдиндан йиғлайдиган вазият бўлишини аниқлашнинг иложи бўлса, ҳиссий реакцияни чегаралаш мумкин.

● Агар ёмон якунли учрашув кутилаётган бўлса, олдиндан ҳиссиётлар билан ишлаш керак. "Озгина йиғлаб олса ҳам бўлади”, – дейди доктор Бйлсма.

● Бунда энг ёмон сенарийни хаёлдан ўтказиб, шу вазиятда нима қилишни режалаштириб олиш лозим.

● Ҳиссиётли суҳбат қилишдан тийилиб, уни назорат қилиш ва фактлар айтилиши керак.

Агар кўздан ёш чиқишни бошласа...

Кўпинча кутилмаган зиддият ёки хурсандчилик йиғлашни келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолатда қилиниши керак бўлган ҳаракатлар:

● Тил билан ҳиссий "тугма"ни босиш: Вашингтондаги "Body Language” институти ходими Жанине Дривернинг (Janine Driver) айтишича, танглайни тил билан босиш йиғлашни тўхтатади.

● Юзадаги мускулларни бўшатиш: "Агар одам қайғуга тушса, юзадаги мускуллар тортилади. Ўша мускулларни бўшатиш келаётган ёшни тўхтатиши мумкин”, – дейди Жанине Дривер.

● Чуқур нафас олиш: мураббий Тереза Нгуен (Theresa Nguyen) сўзларига кўра, тўрт секунд давомида бурун орқали чуқур нафас олиш керак ва нафасни оғизни тўла очмаган ҳолда секин, саккиз секунд давомида чиқариш ёрдам бериши мумкин.

● "Бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқ орасидаги терини чимчилаш орқали ҳам йиғлашни тўхтатиш мумкин”, – дейди Дривер

Йиғлаш касаллик белгиси бўлиши мумкинми?

Агар жуда оддий ҳиссиётлар йиғини келтириб чиқарса ва кўзёш тўкиш тез-тез қайтарилса, бу касалликдан дарак бўлиши мумкин. "Йиғлаш қанча миқдордан кейин муаммо бўлиши ҳақида чегара белгиланмаган”, – дейди Бйлсма.
Нина Баҳадур
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!