Ўзбекистондаги «Coca-cola» заводи сотилади

Ўзбекистондаги «Coca-cola» заводи сотилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги шаффофликни таъминлаган ҳолда «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd» масъулияти чекланган жамиятини оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрламоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Бу жараёнга нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd» масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги — 57,118 фоиз улуш «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясига ва 42,882 фоиз «The Coca-Cola Export Corporation» (АҚШ) компаниясига тегишли.