Бош саҳифа > Саломатлик, Дунё > Бурятияда 13 ёшли боланинг картошка қазадиган машина узиб юборган қўли уланди

Бурятияда 13 ёшли боланинг картошка қазадиган машина узиб юборган қўли уланди


11-10-2018, 12:53. Муаллиф: Akmal Binokulov
Россиянинг Бурятия Республикасида ўсмирнинг картошка қазадиган машина узиб юборган қўлини муваффақият улашга эришди. Бу «ТАСС» хабар берди.

Маълум бўлишича, 13 ёшли бола билан бахтсиз ҳодиса 19 сентябрда юз берган. Картошка қазадиган механик машинанинг ўткир пичоқлари боланинг чап қўлини кесиб кетган. Боалалар травматологлари, мейрожарроҳлари ва юрак-қон томир жарроҳи қўлни ўзжойига улаб қўйган. Операциядан кейин ўсмир икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида жонлантириш бўлимида қолган, кейин эса умумий бўлимга ўтказилган.

Мураккаб операция беш соат давом этган. Ҳодисадан кейин ўсмир касалхонага олиб борилган, и ҳушида бўлган, бироқ карахт ҳолатда эди. Узилиб кетган қўлни операциягача сақлаб қолишга муваффақ бўлинган: у муз солинган сумкада олиб келинган. Бахтсиз ҳодисадан кейин операция бошлангунига қадар 4—5 соат вақт ўтган. Узилган аъзони келажакдаги асоратларсиз сақлаб қолиш учун эса олти соат керак бўлади.

Қўлни тиклаш учун жарроҳлар ўнг оёқдан олинган вена бўлаги ёрдамида артериянинг кичик қисмини ўстиришига тўғри келган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
ортга қайтиш