» » Сайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

Сайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

“Ҳуқуқий ахборот” канали юртимизда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси, вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашларига сайловларда овоз бериш тартиби ҳақида маълумотнома тайёрлади.

1. Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?
Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

2. Овоз бериш қачон ўтказилади?
Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

3. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?
Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

4. Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?
Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

5. Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?
Сайловчининг илтимосига кўра, янгисига алмаштирилиши мумкин.

6. Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?
Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

7. Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?
Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

8. Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?
Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

9. Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?
Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

10. Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?
- суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
- оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР