» » “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ЭСКИ САЙЛОВЛАР” Номзод нега депутатликдан воз кечди?

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ЭСКИ САЙЛОВЛАР” Номзод нега депутатликдан воз кечди?

Мазкур воқеа юзасидан мендан маслаҳат олган аёл мунтазам ўтказилган босимдан сўнг депутатлик ўрнидан  воз кечганини  айтди. Аёл   бу ҳақда  мақола тайёрламаслигимни илтимос қилган бўлса-да, била туриб индамаслик журналистик бурчимга ҳам, виждонимга ҳам тўғри келмайди.  Воқеа  Жиззах вилояти, ... туманида рўй берди.

Опани туманда кўпчилик ҳурмат қилади. Янги ташкил топган тузилманинг туман бўлимига раҳбарлик қилаётганига кўп бўлгани йўқ. Яхши хулқи, ўзига етарли ақлу заковати боис туманда тузуккина  обрў орттирган.  Уни яқиндан биламан: фарзандларининг тўлов-шартнома пули учун маблағ  йиғай деб, эгнига янги кийим олмайди, кунда чойхонага кирмайди.

Хуллас, бу йилги сайловда опанинг номзодини туман Кенгаши депутатлигига қўйишди. У ишидан ортиб, тарғибот тадбирларида ҳам тузук-қуруқ қатнашолмади.  Партия  чиқариб  берган  плакатларни  ҳам тарқатолмади.  Ҳаммаси  хонасида  тўп-тўп  бўлиб  қолиб  кетди.

Аммо одамлар опани муносиб деб билганлари, энг муҳими, ишонч билдирганлари учун бешта номзод орасидан айнан уни сайлашди. Туман сайлов комиссиясининг хулосасини кўриб,  ҳамма рақибларидан кўп овоз тўплаганини билди.

“Депутат бўлибман” деб қувонгани бир кунга борди, холос. Эртаси куни туман ҳокимлигидан “совчилар” келишди. Нима эмиш, депутатлигидан воз кечиши, қайта сайловга имкон яратиши керак эмиш. Опа ҳайратда қолди. Нега? Сайловда ҳаққоний эришган ғалабасини бекор қилиш кимга зарур? Яхшиси, опани кўндириш учун қилинган музокаралардан бирининг ёзиб олинган матни билан танишинг.

“Уч ойдан кейин ҳам депутатликдан,  ҳам ишдан кетасиз. Юз фоиз гарантия билан. Шундай нарсалар бўйнингизга қўйилади...  Шундай қиладики. .... га топшириқ беради, кўрсаткичларингизни кўтаради, менга топшириқ беради. Ҳокимиятда ҳеч қанақанги одам сифатида ўрнингиз бўмайди.  Ҳамма нарса сизга қарши қаратилади. Биринчи бўлиб хотин-қизлар сизни обрўсизлантириб ташлайди.    

Ўша учун ҳеч кимга ёмон кўринмай ўзингизни ишингизни давом эттиринг. Яна битта очкоингиз бўлади. Ҳокимни олдига безочередний киринг. Билмайман сизни қабул қиладими йўқми... “

Опа ўзига қарши чоғланган армиянинг  дўқ-пўписасига қарамай,  депутатлик ўрнидан воз кечишга чоғланмади. Аксинча, курашгиси келди.

Аммо бу жангда уни оиласи қўлламади. Турмуш ўртоғига қилинган “амру маъруф” охирги сўзини айтди. У хотинига ариза ёзиб, депутатлигини топширишини, тинчгина ишини давом эттириши кераклигини айтди. 

Эртаси куни опа туман сайлов комиссиясига бориб, депутатликдан воз кечиш ҳақида ариза ёзди...

Туман Кенгашига сайловлар шундай бўлса, Олий Мажлисга сайловлар ортида нималар бўлар экан-а? Яхшиям давлат аёлларга 30 фоизлик квота эълон қилган. Аммо туриб-туриб, алам қилади. Эссиз, уч ойлик ташвиқот. Эссиз, демократик дебатлару номзодларнинг тарғиботига сарфланган пуллар. Шунча ваҳима қилмасдан,  халқни алдамасдан, йўқ ҳақиқатга ишонтирмасдан, ҳокимлар ўзига ёққан одамни депутат қилиб олаверса бўлмасмиди? Опанинг ўрнига асосий даъвогар нима каромат кўрсатишини кузатамиз.     

 P.S.Ушбу матн муаллифларида участка сайлов комиссиясининг сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича баённома нусхаси, аудио ёзувлар  мавжуд.  Воқеа-ҳодисалар  талқини  “Опа”нинг ўз сўзлари асосида баён қилинди. 

                                                                                        

          Гулихон

 

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР