Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. АҚШ аллақачон Россияга ютқаздими?

АҚШ аллақачон Россияга ютқаздими?

Cана : 06-12-2018   /   Сиёсат, Дунё   /   кўрилди: 106
"Америка музёрар флоти жуда ёмон ҳолатда. Бугунги кунда атиги 2 дона музёрар кемаси қолган бўлиб, уларнинг вазифаси илмий тадқиқотлар маълумотларини йиғиш ва муз орасига сиқилиб қолган кемаларни қутқаришдан иборат холос.” деб ёзади "NBC News” журналисти Сабрина Шанкман.

Журналистнинг қайд этишича, музлар эриб минтақада савдо учун янги имкониятлар очилаётгани ҳисобга олинса, флот Қутб айланасида АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Аммо, вазият ундай эмас. Чунки музёрар кемалардан бири – "Қутб юлдузи” 40 йил олдин бунёд этилган бўлиб, аллақачон хизматини ўтаб бўлган. 2000 йилда қурилган бошқа музёрар кема – "Хили” фақат илмий аҳамиятга эга вазифаларни уддалашга қодир.

Оптимистларча ҳисоб-китобга кўра, Арктикадаги АҚШнинг янги музёрари 5 йилдан сўнг пайдо бўлиши мумкин. Аммо, бу вақтга келиб Қутбда Россиянинг 40 та шундай кемаси фаолият олиб бораётган бўлади.

Мақолада депутат Жон Гараменднинг сўзларидан ҳам иқтибос келтирилган:

«Гап шундаки, АҚШ Арктикага жиддий эътибор қаратмади. Биз келажакда Осиё ва Европа ўртасидаги асосий денгиз йўлидан маҳрум бўлдик. Уммонларни назорат қилишда Россия ва Хитойга ўрнимизни бўшатиб бердик”

Аниқлик киритилишича, Дональд Трамп администрацияси Америка музёрар флотини янгилашга 750 миллион доллар таклиф этган бўлиб, амалда бу маблағ умуман бошқа лойиҳа – Мексика чегарасида девор қуришга йўналтириб юборилган.
Манба: ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!