11 яшар бола 25-қаватдан тушиб кетди ва тирик қолди

11 яшар бола 25-қаватдан тушиб кетди ва тирик қолди

Россиянинг Новочебоксарк шаҳрида 11 ёшли бола 25-қават балконидан тушиб кетди. У тўхтаб турган "Газел"нинг устига қулади ва шу сабабли тирик қолди. Айни дамда касалхонада оғир аҳволда, дея хабар берди РИA Новости.

“Бугун эрталаб 11 ёшли бола Новочебоксарск шаҳридаги Винокуров кўчасидаги уйнинг 25-қаватига умумий балконга чиқиб, у ердан йиқилиб тушди. Бола уй ёнида турган "Газел"га қулади. Ҳозир касалхонада оғир аҳволда», – дейилади манбада.

Aйни пайтда воқеа сабаблари ва ҳолатлари аниқланмоқда.