Жиззах воҳасининг улгуржи ва аҳоли истеъмолчилари диққатига!

Жиззах воҳасининг улгуржи ва аҳоли истеъмолчилари диққатига!

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг асосий функцияларидан бир нечтасини маълум қиламиз:
- электр энергияси учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлайди;
- электр энергияси сотуви ва истеъмолини ҳисобга олади;
- электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлайди, бартараф этади ва олдини олади;
- истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда хавфсизликни таъминлайди;
- янги техникани жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиради ва замонавийлаштиради.
Замонавий электр энергия ҳисоблагичининг кўрсаткичини ўзгартириш мақсадида ташқи таъсир ўтказиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни энди «ақлли» тизимдан яширишнинг имкони бўлмайди. Бунинг боиси, ҳисоблагич ҳар қандай ташқи таъсирни ўз хотирасига ёзиб олади ва бу маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади.
Автоматлаштирилган тизим электр энергиясини назорат қилиш, инсон факторисиз истеъмол қилинган электр энергияни аниқлаш, қанча юклама билан ишлаши, кунлик истеъмоли, максимал ва минимал ҳолатлари, ноқонуний уланган истеъмолчини манзилигача кўрсатиб бера олиш имконини беради.
Шу боис «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейд тадбирларида хонадон ҳамда улгуржи истеъмолчилар томонидан электр ҳисоблагичларни кўрсатмаслик учун турли баҳоналар рўкач қилиб, қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам юз бермоқда.
Ишлатилган электр энергияси учун тўловлардан қочиш ҳолатлари учрамоқда. Бу билан истеъмолчилар ўзларига жабр қилишмоқда.
Мутахассисларимиз томонидан ноқонуний фойдаланишлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!
Етказиб берилган электр энергиясидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га риоя қилишингизни сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати