Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)

Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Тиллаеванинг тўнғич фарзанди Марям россиялик YouTube-блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди. Тўй Американинг Лас-Вегас шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтган, деб ёзади Starhit.

Марям тўйда узун оқ кўйлак кийган. Куёв Амиран эса оқ кўйлак ва шортида бўлган. Уларнинг никоҳини Элвис Пресли образида кийинган қора танли актёр қайд этган. Марям Амирандан 13 ёшга кичик. Улар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бир неча маротаба бирга тушган сурат ва видеоларини намойиш этган, бироқ муносабатлари ҳақида очиқ гапирмаган эди.

Маълумот учун, Марям АҚШга бундан етти йил аввал ўқиш учун кетган. Амиран ҳам Москвадаги ишидан қониқмагани ортидан Қўшма Штатларга кўчиб кетган эди.

Видео