Жиззах ижтимоий – иқтисодиёт университетининг тақдимоти ўтказилди (видео)

Жиззах ижтимоий – иқтисодиёт университетининг тақдимоти ўтказилди (видео)

Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда “Djizakskiy mejdunarodniy universitet” МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида Жиззах ижтимоий – иқтисодий университетини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланганлиги хусусида маълумот бергандик.

Бугун мазкур олий ўқув юртини тақдимоти ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов, университет таъсисчиларидан Бекзод Аҳмедов шунингдек, Москва давлат маъмурчилиги институти ректори Александр Тараканов  ва профессор Виталий Флегонтов иштирок этишди.

Сўнги йилларда Ҳурматли Президентимиз томонидан мамлакатимизда таълим тизимининг барча бўғинларини такомиллаштириш, ёшларимизни замонавий билим ва юксак маънавий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган, юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига халқаро стандартларини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, кўплаб фармон ва қарорлар ишлаб чиқилмоқда.

           

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Жиззах ижтимоий-иқтисодий университет ташкил этиш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб киритилди.

Мазкур таълим муассасаси Республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқлари эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда талаб юқори бўлган йўналишларда жумладан, иқтисод, қишлоқ хўжалигида менежмент, мактабгача таълим, бухгалтерия ҳисоботи ва аудит, туризм, мехмонхоналарни бошқариш ва ташкил этиш каби йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрлайди. Профессор-ўқитувчилар таркибини камида 25% хорижий университетлардан таклиф қилинишини таъминланади.

Ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоиздан кам бўлмаган қисмини ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Университет гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.

Таълим муассасасини бакалавриат ва магистратура битирувчилари Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида тан олинадиган диплом билан тақдирланадилар.

Таълим муассасаси ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар бўйича бошлайди:

Психология, бошланғич таълим ва Жисмоний тарбиявий ишлар, мактабгача таълим, Иқтисод, қишлоқ хўжалигида менежмент, бухгалтерия ҳисоботи ва аудит, туризм, мехмонхоналарни бошқариш ва ташкил этиш йўналишлари.

Университетни реконструкция қилиш, таъмирлаш, мебель, ўқув ва илмий асбоб ускуналар, ташкилий техника, компьютерлар, шунингдек ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш ХК МЧЖ “DJIZAKSKIY MEJDUNARODNIY UNIIVERSITET” ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда 4 йил давомида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиши белгиланган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати