Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Президент: Вазирлар Маҳкамаси таркиби ўзгаради, департаментлар тугатилади

Президент: Вазирлар Маҳкамаси таркиби ўзгаради, департаментлар тугатилади

Cана : 12-01-2019   /   Сиёсат   /   кўрилди: 79
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жиддий ўзгаришлар рўй беради. Kun.uz нашри хабар беришича, Самарқанддаги йиғилиш вақтида президент Вазирлар Маҳкамаси таркибида қисқартиришлар бўлиши, департаментлар бутунлай тугатилиши ҳақида гапирган.

«Вазирлар Маҳкамасини 50 фоизга қисқартирамиз. Бош вазир ўринбосарларининг ярми, департамент бошлиқларининг ҳаммаси кетади. Бюрократия ишлашга тўсиқ бўляпти. Ким нима билан бандлигини биламан. Вазир халққа ҳисобот берадиган қиламиз. Сессияларда ҳоким бошлиқ бўлмайди, ҳоким депутат ҳам бўлмайди. Бу нотўғри сиёсат», деган президент.

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 7 нафар ўринбосари бор.

Очилбой Жуманиёзович Раматов — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Жамшид Анварович Қўчқоров — Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари.
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

Сухроб Рустамович Холмуродов — Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Нодир Собирович Отажонов — Бош вазир ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари.
Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Алишер Саидаббосович Султонов — Бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари.
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов — Бош вазир ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексининг раҳбари.
Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Танзила Камаловна Норбоева - Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.
Собиқ бош вазир ўринбосари (Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи) Зойир Тоирович Мирзаев ишдан олингач, бош прокурор Отабек Муродов Агросаноат соҳасига вақтинча масъул этиб тайинланганди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!