Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Тошкентда халқаро конференция: Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаши кутилмоқда

Тошкентда халқаро конференция: Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаши кутилмоқда

Cана : 09-02-2019   /   Сиёсат   /   кўрилди: 104
2019 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маҳаллий оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ва вакиллари билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, вазир журналистларга 2019 йил 19-20 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиёда ўзаро уйғунлик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция тўғрисида маълумот берди.

Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутлов нутқини сўзлаши кутилмоқда.
Конференция давлат раҳбари томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.

Конференция Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Форумга Афғонистон, АҚШ,Белгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Кувайт, Озарбойжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари таклиф этилган бўлиб, улар минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Тадбирда Европа иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, шунингдек, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ҳам иштирок этади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!