Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Абдусалом Азизов эгаллади

Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Абдусалом Азизов эгаллади

Cана : 11-02-2019   /   Сиёсат, Жамият   /   кўрилди: 169

 

Ихтиёр Абдуллаев Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда

Қайд этилишича, И.Абдуллаев саломатлиги туфайли Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган. 

Ихтиёр Абдуллаев 1966 йилда 22 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган. 2015 йил 21 апрелдан 2018 йил 31 январга қадар Ўзбекистон бош прокурор лавозимида бўлган. 2018 йил 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

Ўз навбатида, генерал-лейтенант Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Абдусалом Абдумавлонович Азизов

У аввалроқ ўз лавозимидан озод этилган Ихтиёр Абдуллаев ўрнини эгаллади. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган йиғилиш вақтида бу ҳақда маълумот берган.

Абдусалом Азизов  1960 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2006 йй. - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2006-2006 йй. - „Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси, 2006-2008 йй. - „Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти раиси, 2008-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти, 2009-2017 йй. — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2017 йй. — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, 2017 йил 4 сентябрдан — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!