Расман: Сардор Рашидов яна легионерга айланди

Расман: Сардор Рашидов яна легионерга айланди

Ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини «Кувайт СК» клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.

30 ёшли футболчи Кувайт клуби билан бир йиллик шартнома имзолаган. Рашидов бунгача «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Transfermarkt маълумотларига кўра унинг «шерлар» билан шартномаси 2021 йилнинг 15 июлида ўз ниҳоясига етган.

Қайд этиш ўринли, Сардорга хорижда тўп суриш бегона эмас. Сардор бунгача «Ал-Жаиш» (Қатар), «Ал-Жазира» (БАА), «Насионал» (Португалия) ва «Қатар СК» (Қатар) каби клубларда фаолият юритган.

Ўзбекистонда эса у «Пахтакор»дан ташқари «Сўғдиёна», «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Рашидов Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 5 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.