Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Давлат бюджети ижроси интернетда эълон қилиб борилади

Давлат бюджети ижроси интернетда эълон қилиб борилади

Cана : 10-04-2019   /   Сиёсат, Иқтисодиёт   /   кўрилди: 85

«Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-4273, 09.04.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.

Мазкур маълумотлар Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)да эълон қилиб борилади.

Порталдаги ахборотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилиб борилади. Бунда унинг инглиз тилидаги шакли 2019 йил 1 августга қадар ишга туширилади.

Шу мақсадда Статистика қўмитасида Портал фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлинма ташкил этилди.

Портални техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.

Порталда эълон қилинаётган маълумотлар ҳам «Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» методикасининг асосий йўналишлари асосида қайта кўриб чиқилади.

Хусусан, унга кўра давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси, вазирлик, идораларнинг бюджети, ҳудудлар кесимидаги бюджетлар, давлат органларининг барча танловлари ва тендерлари ҳақидаги маълумотлар мазкур Порталда эълон қилинади.

Бундан ташқари ҳаво сифати (ҳавонинг ўртача суткалик ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар), сув сифати (ичимлик сув манбалари ҳақидаги маълумотлар), йўналишлар ва ҳудудлар кесимида жиноятчилик кўрсаткичлари каби маълумотларни ҳам ушбу Портал орқали топиш мумкин бўлади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!