«Барселона»ни икки юлдуз футболчи тарк этади

«Барселона»ни икки юлдуз футболчи тарк этади

Трансферлар ойлиги бошланганда Каталониянинг «Барселона» жамоасини икки юлдуз футболчи тарк этади. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри хабар берди.

Бош мураббий Хави нидерландиялик хавбек Френки де Йонг ва немис дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг трансферига розилик билдирган. Уларнинг орасида ҳимоячи Сержино Дест ҳам бор.

Хави клуб раҳбарияти билан учрашиб, жамоани тарк этувчи ва қолувчи ўйинчилар рўйхатини берган.

Айни пайтда «Барселона»нинг ишлари юришмаяпти. Чемпионатда 7-ўринда бораётган бўлса, сўнгги 21 йилда илк марта, клуб тарихида эса тўртинчи бор Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмади.

Энди Хави шогирдлари еврокубоклардаги фаолиятини Европа лигасида давом эттиради.