Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси ўтказилди.Сессияда, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими вакиллари, вилоят ташкилоти раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Салиев олиб борди. Кун тартибидан 7 масала ўрин олди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига "2017 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган” Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишларининг натижадорлиги тўғрисида маъруза ўқилди.

Шундан сўнг, вилоятнинг 2017 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида вилоят ҳокимининг ҳисоботи ҳамда вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2017 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахборот берилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида, вилоятнинг мева-сабзавот етиштирадиган туманларида қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, эчкичилик, қуёнчилик ва асаларичилик соҳаларини ривожлантириш ҳамда 2018 йилда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича лойихаларни амалга оширилиши тўғрисида,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақида”ги ҚҚ-278-III-сонли қарори тўғрисида ва вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги

ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 01 02 2018 йил
0
155

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига