Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОЛЗАРБ МАСАЛА СИФАТИДА АҲАМИЯТ ҚАРАТИЛДИ

ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОЛЗАРБ МАСАЛА СИФАТИДА АҲАМИЯТ ҚАРАТИЛДИ

Cана : 07-02-2018   /   Сиёсат, Жиззах янгиликлари, Муносабат   /   кўрилди: 229

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Фармонида асосий эътибор фуқароларнингҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳоли манфаатларини амалда таъминлашга қаратилди. "Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун,"Халқдавлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак деган эзгу ғоялар Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида кўзда тутилган ислоҳотларни ҳаётга татбиқэтишнинг асосини ташкил қилади.

Халқбилан тўғридан-тўғри мулоқотҳамда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган ишлар таҳлилқилинганда жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш ва олиб борилаётган ишлар аҳволини тубдан яхшилашга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар мавжудлиги яққол кўзга ташланади. Давлатимиз раҳбари ўзининг 2017 йил 22 декабрь куни Парламент палаталарига йўллаган тарихий Мурожаатномасида ҳам мавжуд муаммоларга эътибор қаратди, уларни ҳал этишнинг аниқйўлларини таклиф қилди. Шу муносабат билан Ҳаракатлар стратегияси, Давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 22 январь куни қабулқилинган Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида, фармоннинг асосий йўналишлари ва уни амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари белгиланди. Бундан ташқари фармонда бевосита фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиққан долзарб муаммоларни ҳалқилишга оид алоҳидаҳуқуқий нормалар кўрсатилган бўлиб, уларнинг ижросини дарҳол таъминлаш кераклиги белгиланди.

Қолаверса, Фармонда тадбиркорлик субъектларини назорат қилувчи органларнинг текширувларига вақт ва ресурс сарфламасдан ўз фаолиятини хотиржам амалга оширишлари мумкин эканлиги ҳам алоҳида қайд этилди. Бу эса тадбиркорларимизга янада кўпроқимкониятлар яратиб, ўз фаолиятларини ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширишларига имконият яратади.

Фуқароларимиз томонидан кўтариладиган асосий муаммолардан бири бўлмиш тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш ҳам ушбу давлат дастурида қайд этилган. Аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилган.

Мухтасарқилиб айтганда ушбу давлат дастури аҳоли фаровонлигини амалда юксалтириш ва фуқароларнингҳаёт сифатини яхшилашда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

 

 

Салоҳиддин АЛИМҚУЛОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Ғаллаорол туман Кенгаши раиси

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!