Жиззах вилояти ҳокимлигида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган анжуманда ҳудуддаги барча шаҳар ва туман ҳокимликлари ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари, девонхона мудирлари ва соҳага алоқадор ходимлар иштирок этди.
Ўқув семинарида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ишларни такомиллаштириш билан бир қаторда, ўқув режасига экспорт масалалари, янги ташкил этилган "Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасини фаолиятини ташкил этиш масалалари, ахборот-технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларнинг иш фаолиятингизга тадбиқэтиш борасида кўрилаётган тадбирлар, шу билан бирга жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш ва бошқа кўплаб соҳалар бўйича алоҳида ўқувҳамда амалий дарслар ўтилди.
Ўтказилган семинарда иштирок этаётган шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари, умумий бўлим мудирлари ва ҳуқуқшуносларидан ушбу семинар жараёнида ўзлаширган тажрибаларингизни жойларда ҳам семинар ташкил этган ҳолда амалга оширишлари таъкидлаб ўтилди.
Вилоят ҳокимлиги
Ахборот хизмати
,Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!